Harbiy tarix
Ҳарбий тарих - 1) ҳарбий ишнинг қад. замонлардан ҳозирга қадар бўлган ривожланиш жараёни; 2) ўтмишдаги урушлар ва қуролли кучларни ўрганувчи, уларнинг ривожланиш қонуниятларини очиб берувчи фан. Ҳарбий тарих тарих фанининг таркибий қисми ҳисобланади. Шу билан бирга ҳарбий фаннинг бир қисми бўлиб, ўтмишдаги урушларнинг стратегия ва тактикаси назариясини ўрганади.
Ҳарбий тарихнинг энг муҳим соҳалари: урушлар тарихи — конкрет урушларнинг мақсади, сабаблари ва характерини, уларнинг бориши, натижалари ва тарихий жараёндаги аҳамиятини очиб беради; қуролли кучларнинг қурилиши тарихи — қўшин турлари ва қуролли кучларнинг ҳар хил турларининг яратилиши, тайёрланиши, тузилиши ва техник алоқалари жараёнини ўрганади; ҳарбий санъат тарихи — ҳарбий ҳаракатларнинг бориш шакли ва усулларининг алмашиши ва ривожлани-шини текширади; ҳарбий тафаккур тарихи — уларнинг табиати ва харак-терига қараб ҳарбийназарий қарашлар ривожини, урушларни тайёрлаш ва уларни олиб бориш, ҳарбий қурилиш ва ҳарбий санъат масалаларини ҳал қилишни ўрганади. Ҳарбий тарихшунослик, ҳарбий манбашунослик ва ҳарбий археография ҳарбий тарихнинг махсус бўлимлари ҳисобланади.
Ҳарбий тарих мавзусида турли давлатларда олиб борилган ишларни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш мақсадида 1938-йилда ҳарбий тарих бўйича халқаро комиссия (1СМН — 1пгегпаИопа1 Сотт18510 Ғ МШгагу Шзгогу) ташкил этилган ва у ҳарбий тарихчилар учун фикр алмашиш платформаси сифатида фаолият юритмоқда. 1СМНга аъзо бўлган давлатларда миллий комиссиялар ташкил этилган бўлиб, 1СМН қурултойлари 1980-йилга қадар ҳар 5 йилда бир марта, кейинги даврда эса ҳар йили ўтказиб келинган.
Ҳозирги даврда 1СМНга Туркия, Германия, АҚСҲ, Албания, Аргентина, Австралия, Австрия, Белгия, Бразилия, Болгария, Хитой, Чехия, Дания, Марокаш, Финландия, Франсия, ЖАР, Жанубий Корея, Нидерландия, Буюк Британия, Ирландия, Испания, Исроил, Швеция, Швейсария, Италия, Япония, Канада, Венгрия, Норвегия, Полша, Португалия, Руминия, Россия, Словакия ва Греция каби давлатлар аъзо бўлиб кирган.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |