Ҳарбий унвонлар — қуролли кучларнинг ҳар бир ҳарбий хизматчиси ва захирадаги ҳарбий мажбуриятли шахсга уларнинг хизмат мавқеи, ҳарбий ва махсус тайёргарлиги, ўтаган хизмати муддати, қайси қўшин ёки хизмат турига мансуб эканлигига, шунингдек, кўрсатган хизматларига кўра бериладиган унвон. Ҳарбий унвонлар ҳарбий хизматчиларнинг ўзаро муносабатларидаги мавқеларини белгилайди.[1]

Ўзбекистонда ҳарбий унвонлар

Ўзбекистон Республикаси "Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида" қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2000-йил 16-майдаги "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар штат тузилишини такомиллаштириш ҳақида"ги фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси унвонлар табақаланиши тасдиқланган.[2]

Юридик ёки тиббий йўналишдаги ҳарбий ҳисобдаги ихтисосликка эга бўлган ҳарбий хизматчи ва ҳарбий хизматга мажбурнинг ҳарбий унвонига тегишли „адлия“ ёки „тиббий хизмат“ сўзлари қўшилади.

Офицерлар Ҳарбий унвонида мавжуд бўлган „кичик лейтенант“, шартнома-контракт асосида хизмат қилувчи ҳарбий хизматчиларда мавжуд бўлган „прапоршчик“ унвонлари бекор қилинди.

„Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида“ги қонунда ҳарбий унвонлар кўрсатилган бўлиб, ушбу қонуннинг 9-моддасига кўра, ҳарбий хизматчилар ва ҳарбий хизматга мажбурлар оддий аскарлар, сержантлар ва офицерлар таркибига бўлинади.

Ҳар бир ҳарбий хизматчи ва ҳарбий хизматга мажбур фуқарога тегишли ҳарбий унвон берилади. Қуролли Кучлардаги ҳарбий унвонлар қўшин унвонлари ва кема таркибидаги унвонларга бўлинади.

Қўшин унвонлари
Қўшин унвонлари
Кема таркибидаги унвонлар
Кема таркибидаги унвонлар

Қуролли Кучларда қуйидаги ҳарбий унвонлар жорий этилади:

Ҳарбий хизматчилар таркиби[3] Қўшин унвонлари Кема таркибидаги унвонлар
Оддий аскарлар таркиби Оддий аскар Матрос
Сержантлар таркиби Кичик сержант Старшина
ИИИ даражали сержант ИИИ даражали старшина
ИИ даражали сержант ИИ даражали старшина
И даражали сержант И даражали старшина
Катта сержант Бош старшина
Кичик офицерлар таркиби
Лейтенант Лейтинант
Катта лейтенант Катта лейтенант
Капитан Капитан-лейтенант
Катта офицерлар таркиби
Маёр ИИИ ранг капитани
Подполковник ИИ ранг капитани
Полковник И ранг капитани
Генераллар таркиби
Генерал-маёр
Генерал-лейтенант
Генерал-полковник
Армия генерали

‎Қуролли Кучлардаги олий ҳарбий унвон армия генерали бўлиб, бу унвон (уруш даврида) Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг Олий Бош қўмондонига, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирига берилади.

Ҳарбий соҳанинг юридик ёки тиббий йўналишдаги ихтисослигига эга бўлган ҳарбий хизматчи ва ҳарбий хизматга мажбур фуқаронинг ҳарбий унвонига тегишлича „адлия“ ёки „тиббий хизмат“ сўзлари қўшилади.

Резервдаги, захирадаги ёки истеъфодаги фуқароларнинг ҳарбий унвонига тегишлича „резервдаги“, „захирадаги“ ёки „истеъфодаги“ деган сўзлар қўшилади.

Ҳарбий унвон бериш ва ҳарбий унвондан маҳрум қилиш, шунингдек, ҳарбий унвонини пасайтириш ҳамда ҳарбий унвонини тиклаш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.

Ҳарбий бурчни жиддий тарзда бузганлик, ҳокимиятни суиистеъмол қилганлик, зиммасига қонунлар ва ҳарбий уставлар билан юклатилган талаблар ва мажбуриятларни фавқулодда вазиятларда бажармаганлик учун катта офицерлар ва генераллар таркибидаги шахсларнинг ҳарбий унвонлари Ўзбекистон Республикаси Президенти — Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Олий Бош қўмондонининг қарори билан пасайтирилиши мумкин. Офицерлар таркибига кирувчиларни ҳарбий унвондан улар оғир ва ўта оғир жиноят учун ҳукм этилганларида фақат суднинг қарори билан маҳрум қилиш мумкин.

Манбалар

  1. ↑ Ўзбекистон Песпубликасининг орден ва медаллари.Ҳарбий унвонлар ва фарқлаш белгилари., 2013-09-28да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2013-09-26
  2. ↑ Ҳарбий унвонлар ҳақида қаердан маълумот топсам бўлади?, 2013-09-27да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2013-09-26
  3. ↑ ҳттпс://лех.уз/доcс/-4513434