Harf


Ҳарф — алифбо сирасида бўлган, ёзувда нутқ товушларини (фонемаларни), уларнинг вариантлари ва баъзи бир қўшилмаларини ифодалаш учун хизмат қиладиган босма ёки ёзма график белги. Одатда ҳар бир Ҳ. бир товуш (фонема)ни билдиради, лекин ёзилган сўзнинг Ҳ.ларга ажралиши ва тегишлича талаффуз этилувчи сўзнинг фонемаларга ажралиши идеал ҳолатдагина ўзаро мос келади. Амалда бундай мослик деярли учрамайди: баъзи Ҳ.лар (графемалар) 2 товушни ифо-далаши мумкин: ё (й+о), ю (й+у), я (й+а), с (т+с) каби. Шунингдек, бир товуш (фонема) бирдан ортиқ Ҳ. билан ҳам ифодаланади. Мас, ўзбек лотин алифбосидаги [п§] Ҳ.лари қўшилмаси 1 та бурун товушини, немис алифбосидаги [ксН 1 Ҳ.лари қўшилмаси шовқинли сирғалувчи (ш) товушини билдиради. Баъзан немисча матнда бир Ҳ. (5) нинг ўзи, қаерда келишига қараб, 3 хил товушни (з, с, ш ундошларини) ифодалайди. Ўзбек алифбосидаги [о| ҳарфи эса ёзувда 4 та ҳар хил товушни: соф ўзбекча сўзларда бир хил, рус ва европа тилларидан ўзлашган сўзларда урғули ҳолатда яна бир хил, урғу-сиз ҳолатда эса а, и унлиларини билдиради.
Ҳ.лар ҳажм-шакл жиҳатдан 2 хил бўлади: бош Ҳ. ва кичик Ҳ. Бош Ҳ. — айримлари ҳажми билан, айримлари эса шакли билан ҳам кичик Ҳ.лардан фарқланадиган ва имло қоидалари асосида тегишли ўринларда ишлатиладиган Ҳ.; к и ч и к Ҳ. — имло қоидаларига кўра бош Ҳ. ёзиладиган ҳоллардан бошқа ҳар қандай ҳолатда қўлланадиган Ҳ. Бош ва кичик Ҳ.ларнинг расмий қўлёзма шакллари махсус ўқув қўлланмалари — „Ҳуснихат“ларда кўрсатилади; уларни қўллаш қоидалари имлода белгилаб берилади. Бош Ҳ. ва унинг амалда қўлланиши нис-батан кейинги ҳодиса ҳисобланади. Мас, бош Ҳ.лар лотин ёзувида милоднинг дастлабки асрларида, руски-рилл ёзувида эса ХВИИИ—ХИХ асрларда барқарорлашган. Бош Ҳ. асосан юнон, лотин ва кирилл алифболарига ҳамда улар асосида шаклланган бошқа алиф-боларга хосдир. Араб, ҳинд алифболарида, иероглифик ёзувларда Ҳ.лар катта (бош) ва кичик хилларга ажралмайди [бироқ араб алифбоси (ёзу-ви)да аксарият Ҳ.лар алоҳида, сўз бошида, ўртасида ва охирида тури-шига қараб шаклан фарқланади]. Шунингдек, услуб талабига кўра Ҳ.ларнинг қора (йўғон) ва курсив (қия ва ёзмачага ўхшаш) шакллари ҳам фарқланади.
Лй..Истрин В. А., Развитие писма, М., 1961;Дирингер Д., Алфавит, пер. с англ., М., 1963;1Сепкин В. Н., Русская палеогра-фия, М., 1967;Фридрих И., История пис-ма, пер. с нем., М., 1979; Ам ирова Т. Д., Функсионалная взаимосвяз писменного и звукового язмка, М., 1985; Зиндер Л. Р., Очерк обшей теорий писма, Л., 1987.
Абдуваҳоб Мадвалиев.
Ҳарф юнон алифбоси ҳамда унинг авлодлари бўлмиш бошқа алифболардаги унсурдир. Юнон алифбосидан аввалги ёзув шакллари силлабограмма ёки логограмма дейилади.
Таъриф

Ҳарфлар нутқни ташкил этувчи рамзлар бўлгани учун улар фонетикага оиддир. Соф фонемик алифбода бир товуш битта ҳарф билан белгиланади, лекин баъзи ҳолларда бир ҳарф биттадан кўп товушни англатиши мумкин. Бир товушни ифодаловчи ҳарфлар жуфтлиги диграфа дейилади. Диграфага мисол сифатида ўзбек тилидаги „ч“ ва „ш“ларни келтириш мумкин. Бир товуш уч ҳарф билан ифодаланиши ҳам мумкин (олмон тилидаги „сч“), бундай ҳарфлар мажмуи триграфа дейилади.
Шунингдек, баъзи ҳарфлар ўз номларига ҳам эга. Бу номлар минтақа тарихи ва маданиятига боғлиқ бўлади. Масалан З ҳарфи инглиз тилида сўзлашувчи мамлакатларда (АҚШдан ташқари) зед деб номланган, АҚШда эса уни зи дейишади.
Ҳарфлар „алфавит тартиби“ деб аталувчи тартибга эгадирлар. Бу тартиб турли тилларда турличадир. Масалан, испан тилида ñ ва „н“ ҳарфлари инглиз тилидагидан фарқли ўлароқ ҳар хил вазиятларда туради.
Шунингдек, ҳарфлар рақам сифатида қўлланиши ҳам мумкин (масалан, Рим рақамлари).
Тарих
- Асосий мақола: Алифбо тарихи
Ҳарфларнинг ихтиро этилиши мил. авв. 1000 йиллар атрофида Ханаанда Ғарбий Семит ёзувлари пайдо бўлиши билан боғланади. Баъзи фикрларга кўра ҳарфлар ундан ҳам аввлароқ, тахминан мил. авв. 1800 йилларда ихтиро этилган. Юнон алифбоси мил. авв. 300 атрофида пайдо бўлган.
Ҳарф турлари
Кенг тарқалган алифболар ва ҳарфлар:
Араб алифбоси: ا, ب, ت, ث, ج, ح, خ, د, ذ, ر, ز, س, ش, ص, ض, ط, ظ, ع, غ, ف, ق, ك, ل, م, ن, هـ, و, ي
Иврит алифбоси: א, ב, ג, ד, ה, ו, ז, ח, ט, י, כ, ל, מ, נ, ס, ע, פ, צ, ק, ר, ש, ת.
Кирилл алфибоси: А, Б, В, Г, Ґ, Д, Е, Є, Ж, З, И, І, Ї, Й, К, Л, М, Н, О, П, Р, С, Т, У, Ф, Х, Ц, Ч, Ш, Щ, Ю, Я, Ъ, Ь, Ђ, Љ, Њ, Ћ, Џ
Лотин алифбоси: А, Б, C, Д, Э, Ф, Г, Ҳ, И, Ж, К, Л, М, Н, О, П, Қ, Р, С, Т, У, В, W, Х, Й, З.
Юнон алифбоси: Α, Β, Γ, Δ, Ε, Ζ, Η, Θ, Ι, Κ, Λ, Μ, Ν, Ξ, Ο, Π, Ρ, Σ, Τ, Υ, Φ, Χ, Ψ, Ω.
Бошқа ёзув тизимлари ва уларнинг ҳарфлари учун Ёзув тизимлари ро'йхати ҳамда Алифболар ро'йхатига қаранг.
Шунингдек
Ҳаволалар
- Даниэлс, Петер Т., анд Wиллиам Бригҳт, эдс. 1996. Тҳе Wорлд’с Wритинг Сйстемс. ИСБН 0-19-507993-0.
- Поwелл, Баррй Б.. 1991. Ҳомер анд тҳе Оригин оф тҳе Греэк Алпҳабет. ИСБН 9780521589079 | ИСБН 052158907Х.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Викииқтибосда Ҳарфга тегишли иқтибослар мавжуд. |