Harf terish mashinalari
Ҳарф териш машиналари -матбаа босма қолипи матн қисмини тайёрлаш учун мўлжалланган машиналар. Биринчи Ҳарф териш машиналарим. ХИХ аср бошларида яратилди ва матн сатрларини айрим литера (ҳарф) лардан теришни механизациялашга имкон берди. 1822-йилда инглиз ихтирочиси У. Чёрч клавиатурали литера териш (литера-набор) машинасини ясади. 1866— 67 йилларда рус ихтирочиси П.П.Кня-гинский перфолентали дастур асосида бошқариладиган литера териш машинасини яратди. ХИХ аср охирида линотип ва монотип яратилганидан кейингина Ҳарф териш машиналарим. кенг қўлланила бошлади. Фотонабор машиналарининг яратилишидаги дастлабки қадамлар ҳам ҳудди шу даврга тўғри келади.
Ҳарф териш машиналарим. асосан уч хилга: териш-қуй-иш, териш-ёзиш ва фотонабор машиналарига бўлинади. Буларнинг ярим автомат ва автомат турлари бўлади. Ярим автомат машинада ҳарф терувчи ишчи ҳарфларни асосан клавиатура ёрдамида теради. Автомат машина эса перфолента ёки бошқа бирор ахборот элтувчига ёзилган дастур асосида бошқарилади. Ҳозир қўлёзма матнлари ва расмлари асосан компютерпа терилиб ва саҳифаланиб ишлаб чиқаришга топширилади. У ерда контакт усулида плёнкага ўтказилиб, монтаж қилингач (са-ҳифалангач), металл қолипга кўчи-рилади ва босма машинага ўтказилади.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |