Harley Quinn
Ҳарлей Қуинн (талаффузи: Ҳарли Куинн) ёки Др. Ҳарлеэн Франcес Қуинзел, М.Д (талаффузи: Доктор Ҳарлин Френсис Куинзл, Эмди) ДC Cомиcс комиксларидаги хаёлий қаҳрамондир. 1992-йилда Паул Дини ва Бруcе Тимм томонидан яратилган.
| Ҳарлей Қуинн | |
|---|---|
|
Файл:Ҳарлей Қуинн анд Жокер.пнг Ҳарлей Қуинн билан Жокер сурати (1999-йил октабр). Рассом Алекс Росс. | |
| Нашр ҳақида маълумот | |
| Нашриёт | ДC Cомиcс |
| Дебют | Тҳе Батман Адвентурес #12 (Сентабр 1993) |
| Муаллиф(лар) |
Паул Дини Бруcе Тимм |
| Қаҳрамон ҳақида маълумот | |
| Тўлиқ исми | Др. Ҳарлеэн Франcес Қуинзел, М.Д |
| Бўйи | 170 см |
| Вазни | 63 кг |
| Кўз ранги | Кўк |
| Соч ранги | Очиқ сариқ/қизил-қора |
| Таваллуд сайёраси | Ер |
| Иттифоқчилари ва душманлари ҳақида маълумот | |
| Гуруҳ ва ташкилотлар |
Адолат Лигаси Суиcиде Сқуад |
| Иттифоқчилари |
Жокер Поисон Идй Мушук аёл |
| Душманлари |
Батман Суперман Мўжиза аёл Ақуаман Батгирл |
Шахсияти
Ҳарлеэн Қуинзел Готҳам шаҳридаги Аркҳам шифохонасида психиатрдир. Жокер билан учрашган сўнг, унга ошиқ бўлиб қолади ва Жокер билан муносабатлар ўрнатади. Охирида, у Жокер билан ажралади ва Қуиннтец номли жиноий тўда тузади. Тўда кейинчалик тарқалиб кетади. Ҳарлей Қуинн эса яқин дугонаси Поисон Ивй билан Метрополис номли хаёлий шаҳарга кўчиб ўтади. Маълум вақт ўтиб, у яна Готҳам шаҳрига қайтади ва ўз хоҳиши билан Аркҳамда қамоқ муддатини ўтайди (қилган жиноятлари учун).[1] Ҳарлей Қуинн у ерда муддатидан озод қилиш учун ариза топширади ва йил бўйи рад жавобини олади. Аниқлаштирганда гувоҳи бўладики, унинг аризаси муттасил равишда Аркҳам Тиббий Комиссияси аъзоси Бруcе Wайне томонидан рад этилади. Кейинчалик, Ҳарлей янги аёл Вентрилоқуист — Пейтон Рилей томонидан ўғирлаб кетилади. Рилей унга иш таклиф этади. Ҳарлей илк Вентрилоқуист — Арнолд Wескер хотираси ҳурмати учун ушбу ишни қабул қилади (Ҳарлейнинг Аркҳамдаги илк ҳафтасида уни кайфиятини кўтаришга уринган ягона шахс Арнолд Wескер бўлган). У кейинчалик Батман ва комиссар Жим Гордонга Рилейнинг ёвуз режаларини айтади. Рилей қочишга муваффақ бўлган бўлса-да, Бруcе Wайне Ҳарлейнинг ёрдамидан ҳайратда қолади ва уни муддатидан олдин озод қилишга рози бўлади.[2] Озод бўлган Ҳарлей Сеcрет Сих гуруҳига қўшилади, бироқ қисқа муддатда гуруҳдан чиқишга қарор қилади.[3]
Бошқа оммавий ахборот воситаларида
ДC Кенгайтирилган Коиноти
Австралиялик актриса Маргот Роббиэ 2016-йилда ишланган ДC Кенгайтирилган Коиноти туркумига мансуб бўлган Суиcиде Сқуад ва Йиртқич қушлар филмларида Ҳарлей Қуинн / Ҳарлеэн Қуинзел ролини жонлантирган.[4] Бунда Суиcиде Сқуад умумжаҳон бўйлаб $745 миллион даромад топишга муваффақ бўлди. Бу филмнинг давоми ҳам, яъни Суиcиде Сқуад 2 ҳам яқин келажакда ишланиши кутилмоқда.
Манбалар
- ↑ Ҳарлей Қуинн вол. 1
- ↑ Детеcтиве Cомиcс #831 (Жуне 2007) бй Паул Дини
- ↑ Бирдс оф Прей #105 (Жуне 2007)
- ↑ „'Суиcиде Сқуад': Фирст Cаст Пҳото Ревеалед“. вариэтй.cом (25-июл 2015-йил). Қаралди: 9-апрел 2015-йил.
Ҳаволалар
- Ҳарлей Қуинн — ДC Cомиcсда
- Cоллеcтинг Ҳарлей Қуинн
- Ҳарлей Қуинн он тҳе оффиcиал Суперман/Батман Адвентурес ҳомепаге