Harley Windsor
Ҳарлей Wиндзор (талаффузи:Харли Виндсор; 1996-йил 22-октябрда туғилган) — жуфтликда конкида учиш мусобақаларида қатнашга фигурали учувчи. Конкида учиш бўйича собиқ шериги Екатерина Александровская билан бирга 2017-йилги ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпиони, 2017 CС Таллинн Тропҳй чемпиони, 2017 CС Небелҳорн Тропҳй бронза медали соҳиби, 2018 CС УС Cлассиc бронза медали совриндори ва икки карра Австралиянинг миллий чемпиони (2016, 2018) бўлган.
| Ҳарлей Wиндсор | |
|---|---|
![]() | |
| Шахсий маълумотлари | |
| Давлат | Австралия |
| Таваллуди |
1996-йил 22-октябр Пенритҳ |
| Шериги | Мария Чернйшова |
| Олдинги шериклари | Екатерина Александровская |
| Шахсий рекордлари | |
| Қисқа дастур | 66.45 |
| Эркин дастур | 125.80 |
Шахсий ҳаёти
Ҳарлей Даҳлстром-Wиндсор 1996-йил 22-октябрда Wалеснинг Пенрит шаҳрида туғилган ва Роотй Ҳиллда ўсган.
Фаолияти
Wиндсор конкида учишни 2005-йилда бошлаган. Галина ва Андрей Пачин 2006-йил охирида Кентерберида унга мураббийлик қила бошладилар. Wиндсор якка ҳолда мусобақаларида қатнашгандан сўнг, жуфтликда конкида ушишга о`тган.
Wиндсор Екатерина Александровская билан жуфтликда конкида уча бошлаган. Жуфтлик Wолкерсдофда иштирок этишган, у ерда Небелҳорн саралаш турнирида учинчи ўринни эгаллаб, ўз мамлакатлари учун Қишки Олимпия ўйинларига йўлланмани қўлга киритишга муваффақ бўлган[1]. Бир ҳафта ўтгач, австралиялик конкида учувчилар Гданскдаги ўсмирлар ўртасидаги Гран-прида иштирок этишган ва у ерда биринчи ўринни эгаллаб, ўсмирлар ўртасидаги Гран-при финалига йўл олишган[2]. Ноябр ойи охирида Таллин шаҳрида бўлиб ўтган шаҳар турнирида австралияликлар ғолиб бўлишган[3]. Жуфтлик Нагоядаги финал мусобақасида[4] ҳам ғолиб бўлишган. Финал куни Австралия раҳбарияти Александровскаяга мамлакат фуқаролигини ва Олимпия ўйинларида эркин иштирок этиш имкониятини совға тариқасида тақдим этди[5]. Жуфтлик қитъа ва Олимпия ўйинларига яхшироқ тайёргарлик кўриш учун миллий чемпионатларни ўтказиб юборишга қарор қилишди. Бироқ, Гангнеунгдаги Олимпия ўйинларидан икки ҳафта ўтгач, жуфтлик муваффақияцизликка учради, натижада Жанубий Кореядаги мусобақанинг финал қисмига чиқа олмадилар.
Натижалари
(Екатерина Александровская билан)
| Мусобақалар/мавсум | 2016 — 2017 | 2017 — 2018 | 2018 — 2019 | 2019 — 2020 |
|---|---|---|---|---|
| Олимпия ўйинлари | 18 | |||
| Жаҳон чемпионати | 16 | 16 | ||
| Тўрт қитъа чемпионати | 11 | 6 | WД | WД |
| Гран-при босқичлари: Скате Cанада | 7 | |||
| Гран-при босқичлари: Ростелеcом Cуп | 7 | |||
| Гран-при босқичлари: Скате Америcа | 7 | |||
| Небелҳорн | 3 | 9 | ||
| Финландиа Cуп | 6 | 6 | ||
| Wарсаw Cуп | WД | WД | ||
| АҚШ халқаро | 3 | |||
| Таллин кубоги | 1 | |||
| Жаҳон чемпионати (ўсмирлар) | 1 | |||
| Ёшлар ўртасидаги Гран-при финали | 5 | 1 | ||
| Ўсмирлар ўртасидаги Гран-при босқичлари: Чехия | 8 | |||
| Ўсмирлар ўртасидаги Гран-при босқичлари: Эстония | 1 | |||
| Ўсмирлар ўртасидаги Гран-при босқичлари: Латвия | 4 | |||
| Ўсмирлар ўртасидаги Гран-при босқичлари: Полша | 1 | |||
| Австралия чемпионати | 1 | 1 |
- WД — спортчилар мусобақадан чиқиб кетган.
Манбалар
- ↑ „Небелҳорн Тропҳй. Пары: Тарасова и Морозов победили, Савченко и Массо — вторые.“. 2019-йил 1-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 5-октябр.
- ↑ „Гран-при среди юниоров. 6-й этап. Пары. Александровская и Уиндсор одержали победу, Павлюченко и Ходыкин — вторые, Полуянова и Сопот — третьи.“. 2017-йил 6-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 6-октябр.
- ↑ „Таллинн Тропҳй. Пары: Александровская и Уиндсор победили, Ефимова и Коровин — вторые, Полуянова и Сопот — третьи.“. 2018-йил 5-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 7-май.
- ↑ „Финал Гран-при среди юниоров. Пары: Австралийцы Александровская и Уинсдор победили, Панфилова и Рылов — вторые, Павлюченко и Ходыкин — третьи.“. 2018-йил 12-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 9-декабр.
- ↑ „Александровская получила гражданство Австралии.“. 2017-йил 10-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 9-декабр.
