Harriet Chalmers Adams
| Ҳарриэт Чалмерс Адамс | |
|---|---|
|
| |
| Таваллуди |
22-октябр 1875-йил |
| Вафоти |
17-июл 1937-йил (61 ёшда) Франсия |
| Касби | Тадқиқотчи, ёзувчи, фотограф |
| Турмуш ўртоғи | Франклин Пиэрcе Адамс |
Ҳарриэт Чалмерс Адамс (187- йил 22-октябр — 1937-йил 17-июл) америкалик тадқиқотчи, ёзувчи ва фотограф эди. У ХХ аср бошларида Жанубий Америка, Осиё ва Жанубий Тинч океани бўйлаб саёҳат қилган. Шу билан бир қаторда Натионал Геограпҳиc журналида ўз саёҳатлари ҳақидаги маълумотларни эълон қилиб борган. У саёҳатлари ҳақида тез-тез маърузалар ўқиган ва нутқларини рангли слайдлар ва филмлар билан тасвирлаб берган.

Ҳаёти ва саёҳатлари
Ҳарриэт Чалмерс Адамс Калифорниянинг Стоктон шаҳрида Алехандер Чалмерс ва Франcес Wилкенс оиласида туғилган. 1899-йилнинг 5-октябрида Франклин Пирс Адамсга уйланган.
1900-йилда Адамс эри билан Жанубий Америка бўйлаб ўзининг биринчи йирик экспедициясига уч йиллик саёҳатга чиқди. Бу вақт давомида улар ҳар бир мамлакатга ташриф буюришди ва Анд тоғларини отда босиб ўтишди. "Ню-Ёрк Тимес" газетасининг ёзишича, у „Оқсуякхоннимлар учун мўлжалланмаган йигирма чегарага етган“[1].
Кейинги сафарида у Америка қитъасига Кристофер Колумбнинг илк кашфиётлари томон изланиб борди ва Гаитини отда кесиб ўтди[2].
Уруш мухбири
Адамс Биринчи жаҳон уруши пайтида Ҳарпер’с журналининг Европадаги мухбири бўлиб ишлаган. У хандақларга бориш учун рухсат берилган ягона журналист аёл эди[2].
1935-йилда у ва унинг эри Боливиянинг шарқий қисмидан бири бўлган Жанубий Америкага иккинчи марта сафар қилган. У бу пайтда Натионал Геограпҳиc Жамияти учун йигирма битта мақола ёзган. Газетада унинг фотосуратлари, жумладан „Анд тоғларидаги баъзи ажойиб жойлар“ (1908-йил сентябр), „Калейдоскопик Ла Паз: булутлар шаҳри“ (1909-йил феврал) ва „Дарё билан ўралган Парагвай“ (1933-йил апрел) расмлари чоп этилган. Шунингдек, у Тринидад, Суринам, Боливия, Перу ва Буэнос-Айрес ва Валпараисо ўртасидаги транс-Анд темир йўли ҳақида мақолалар ёзган.
1925-йилда Адамс Географ аёллар жамиятини ташкил этишга ёрдам беради. Умуман олганда, Адамс юз минг километрдан кўпроқ масофани босиб ўтганлиги билан юзлаб томошабинларни ўзига жалб қилган эди. „Ню-Ёрк Тимес“ газетаси „Ҳарриэт Чалмерс Адамс — Американинг энг буюк аёл тадқиқотчиси. Маърузачи сифатида ҳеч ким, эркак ёки аёл, аудиторияни ундан кўра кўпроқ магнитли ушлаб туролмайди“деб ёзади.
У 1937-йил 17-июл куни 61 ёшида Франсиянинг Ницса шаҳрида вафот этди. Тҳе Wашингтон Пост газетасидаги некролоқда уни „йиртқич бош овчиларнинг ишончли одами“ деб аташан. Чунки у дунёнинг чекка бурчакларида кезишни ҳеч қачон тўхтатмаган. Адамс Калифорниянинг Окленд шаҳридаги Чимес черковида дафн этилган[3].
У саргузаштчи сифатида аёллар ҳақида шундай ёзган:
Мен нима учун эркаклар кашфиёт соҳасини бунчалик монополлаштиришганига ҳайрон қоламан. Нима учун аёллар ҳеч қачон Арктикага бормаган, у ёки бу қутбга ҳаракат қилмаган ёки Африка, Тибет ёки нома'лум чўлларни босиб олишмаган? Менинг жинсим ҳеч қачон бунга тўсқинлик қилмаган; аёл ҳам, эркак ҳам енгиб чиқа олмайдиган қийинчиликка ҳеч қачон дуч келмаганман; ҳеч қачон хавф қўрқувини ҳис қилмаганман; ўзимни ҳимоя қилиш учун менда ҳар доим жасорат етарлича бо`лган. Холбуки, мен тор жойларда бўлдим ва даҳшатли нарсаларни ко`п марта кўрдим[4].
Яна қаранг
- Дунcан, Жойcе. Аҳеад оф Тҳеир Тиме: а Биограпҳиcал Диcтионарй оф Риск-Такинг Wомен. (Энглиш). Порцмоутҳ: Греэнwоод Публишинг Гроуп, Инcорпоратед МйиЛибрарй [дистрибутор, 2010. ИСБН 9781280908699. ОCЛC 1065101531.
Ҳаволалар
- Рио расмлари, кўпчилиги Гарриэт Чалмерс Адамс томонидан олинган (Wайбаcк Мачине сайтида 2007-03-11 санасида архивланган)
- Натионал Геограпҳиc Жамияти - Ҳарриэт Чалмерс Адамснинг учта фотосурати
- Ҳарриэт Чалмерс Адамс
Манбалар
- ↑ Ҳарриэт C. Адамс, Эхплорер, Ис Деад. Тҳе Неw Ёрк Тимес (1937-йил 18-июл).
- ↑ 2,0 2,1 Оур Амазинг Планет Стафф. „8 Унсунг Wомен Эхплорерс“. ЛивеСcиэнcе.cом (2012-йил 30-апрел). Қаралди: 2012-йил 30-апрел.
- ↑ Адамс ат Финд А Граве wебсите
- ↑ "Wоман Эхплорер'с Ҳазардоус Трип Ин Соутҳ Америcа", Тҳе Неw Ёрк Тимес, Аугуст 18, 2012