Ҳаррй С. Труман[1] (талаффузи: Ҳарри Трумен; 8-май 1884-йил — 26-декабр 1972-йил) — 1945-йилдан 1953-йилга қадар Америка Қўшма Штатларининг 33-президенти лавозимини бажарган. Демократлар партияси аъзоси бўлган Труман бунгача 1935-йилдан 1945-йилга қадар Миссоури штатидан сенатор вазифасида фаолият юритган. 1944-йилги президентлик сайловларида у президент Франклин Д. Роосевелтнинг ёрдамчиси ўлароқ қатнашиб, ғалаба қозонди ва 1945-йили вице-президент лавозимига киришди. У бу лавозимда Роосевелтнинг вафоти туфайли тахминан тўрт ойгина фаолият юритди. Президент ўлароқ Труман Ғарбий Европа иқтисодиётини қайта тиклаш бўйича Маршалл режасини амалга оширди ҳамда коммунизмнинг кенгайишини тўхтатиш учун Труман доктринаси ва НАТОни ташкил этди. У кўплаб либерал ички ислоҳотларни таклиф қилди, аммо Консерватив Коалиция кўпчиликни ташкил қилган Конгрессда уларнинг бир нечтасигина қабул қилинди.

Ҳаррй С. Труман

Расмий портрет (тах. 1947)
33-Америка Қўшма Штатлари Президенти
Мансаб даври
12-апрел 1945-йил – 20-январ 1953-йил
Вице-президент
Ўтмишдоши Франклин Д. Роосевелт
Вориси Дwигҳт Эисенҳоwер
34-Америка Қўшма Штатлари вице-президенти
Мансаб даври
20-январ 1945-йил – 12-апрел 1945-йил
Президент Франклин Д. Роосевелт
Ўтмишдоши Ҳенрй А. Wаллаcе
Вориси Албен W. Барклей
АҚШ сенатори (Миссоуридан)
Мансаб даври
3-январ 1935-йил – 17-январ 1945-йил
Ўтмишдоши Росcоэ C. Паттерсон
Вориси Франк П. Бриггс
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 8-май 1884-йил
Ламар, Миссоури), АҚШ
Вафоти 26-декабр 1972-йил(1972-12-26)
(88 ёшда)
Кансас Cитй, Миссоури, АҚШ
Фуқаролиги AQSH bayrogʻi АҚСҲ
Сиёсий партияси Демократлар партияси
Бўйи 175 см
Турмуш ўртоғи
Бесс Wаллаcе (турм. 1919)
Болалари Маргарет Труман
Ота-онаси
  • Жоҳн Андерсон Труман
  • Мартҳа Эллен Ёунг Труман
Касби
  • Сиёсатчи
  • фермер
Имзоси

Труман Миссоури штатининг Индепенденcе шаҳрида улғайган. Биринчи жаҳон уруши давомида капитан сифатида Франсияда жанг қилган. Уйга қайтгач, Миссоури штатининг Кансас шаҳрида кийим-кечаклар сотиладидан дўкон очди. 1922-йилда Жаcксон округи расмийси этиб сайланди. Труман 1934-йилда Миссоури штатидан сенатор этиб сайланди ҳамда Труман қўмитаси раиси ўлароқ обрў қозонди. Президентлик лавозимига киришганига кўп бўлмай, у Япониянинг Хиросима ва Нагасаки шаҳарларига атом бомбаси ташлаш ҳақида буйруқ берди. У 1948-йилги президентлик сайловларида ҳам қатнашди ва ғалаба қозониб, иккинчи муддатга қайта сайланди.

Дастлабки ҳаёти

Труман 13 ёшлигида (1897)

Труман Миссоури штатининг Ламар шаҳарида 1884-йилнинг 8-майида дунёга келган. Отаси Жоҳн Андерсон Труман, онаси эса Мартҳа Эллен Ёунг Труман бўлиб, Труман оилада тўнғич фарзанд бўлган. Унинг исми тоғаси Ҳаррисон „Ҳаррй“ Ёунг шарафига қўйилган. Унинг иккинчи исми бош ҳарфи бўлмиш „С“ отаси ва онаси тарафдан боболари — Андерсон Шипп Труман ва Соломон Ёунг шарафига қўйилган.[2] Ҳаррйдан кейин укаси Жоҳн Вивиан, кейин эса синглиси Марй Жане дунёга келган.[3] Труман инглиз, шотланд, ирланд, олмон ва франсуз келиб чиқишга эгадир[4][5].

Ҳаррйнинг отаси Жоҳн Труман фермер ва от-улов диллери бўлган. Оила Ламар шаҳрида яшашган, Ҳаррй ўн ёшлигида эса Миссоури штатининг Ҳаррисонвилле шаҳри яқинидаги фермага кўчиб ўтишади. Кейинчалик, оила Белтон шаҳрига кўчиб ўтишди. 1887-йилга келиб, Грандвиэw шаҳридаги бобо-бувисининг 200 гектарлик (600 акрлик) фермасига кўчиб ўтишди.[6] Труман олти ёшлигида ота-онаси Миссоури штатининг Индепенденcе шаҳрига кўчиб ўтишди.[7] Индепенденcе шаҳрида яшаётган пайтда, Ҳаррй яҳудий қўшнилари учун шабосгей сифатида хизмат қилди[8][9][10].

Вафоти

1972-йилнинг 5-декабрида Труман Кансас шаҳридаги шифохонага пневмония билан ётқизилди. Унда кўплаб органлар етишмовчилиги кузатилиб, кома ҳолатига тушди. 26-декабр соат 7:50 да 88 ёшида вафот этди[11].[12]

Манбалар

  1. ↑ „Усе оф тҳе Период Афтер тҳе "С" ин Ҳаррй С. Труман'с Наме“. Ҳаррй С. Труман Либрарй & Мусеум. Қаралди: 13-апрел 2021-йил.
  2. ↑ МcCуллоугҳ 1992, с. 37.
  3. ↑ МcCуллоугҳ 1992, сс. 27, 37.
  4. ↑ Ниэл Жоҳнсон; Верна Гаил Жоҳнсон „Роотед ин Ҳисторй: Тҳе Генеалогй оф Ҳаррй С. Труман“. Ҳаррй С. Труман Либрарй – Генеалогй (1999). Қаралди: 6-май 2018-йил..
  5. ↑ „Улстер-Сcоц анд тҳе Унитед Статес Пресиденц“. Улстер Сcоц Агенcй. Қаралди: 12-июл 2010-йил.
  6. ↑ Труман Либрарй, Биртҳ 2012.
  7. ↑ МcCуллоугҳ 1992, сс. 37, 77, 1112.
  8. ↑ Ҳаррй С. Труман, тҳе Стате оф Исраэл, анд тҳе Қуэст фор Пеаcе ин тҳе Миддле Эаст. Труман Стате Унив Пресс, 2009 — 93-бет. ИСБН 978-1-935503-80-4. 
  9. ↑ Мид-Америcа'с Промисе: А Профиле оф Кансас Cитй Жеwрй. Жеwиш Cоммунитй Фоундатион оф Греатер Кансас Cитй, 1982 — 33-бет. 
  10. ↑ Сан Франcисcо Жеwиш Буллетин, Волуме 129. Жеwиш Cоммунитй Публиcатионс (1979), с. в.
  11. ↑ „6:00 п.м.“. CБС Радио Неwс. CБС (25-декабр 1972-йил). 14-ноябр 2021-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 27-декабр 2017-йил.
  12. ↑ Труман Либрарй 2012и.

Адабиётлар

Ҳаволалар