Файл:Ҳарвард Бусинесс Счоол шиэлд лого.пнг

Ҳарвард бизнес мактаби, Ғарб мамлакатлари сиёсий-иқтисодида Биринчи жаҳон урушидан сўнг вужудга келган йўналиш. Статистик ва математик таҳлил усулларини қўллаган ҳолда иқтисодий сикл табиати ва хўжалик конструктурасини ўрганиш билан шуғулланган. 1917-йилда АҚШнинг Ҳарвард университети қошида ташкил этилган Иқтисодий тадқиқотлар қўмитаси негизида шаклланди. Унинг таниқли вакилларидан бири — W. Митчелл. Ҳарвард мактаби иқтисодий тушкунлик кучайган даврда, иқтисодий бўхтонларни бартараф этиш воситаларини излаш муҳим муаммога айланган шароитларда юзага келди. [[ХХ аср]]да Ҳарвард мактаби қарашлари Буюк Британия, Франсия, Германия, Италия, Австрия, Полша каби давлатларда кенг тарқалди (20-йилларда бу мамлакатларда иқтисодий башорат мақсадларида статистик материалларни ўрганадиган конструктура институтлари ташкил этилган). Ҳарвард мактаби обектив иқтисодий қонунларни инкор этишга олиб келадиган "инқирозсиз сикл" ғоясини илгари сурди. Ҳарвард мактаби қарашларига кўра, иқтисодий юксалиш ва инқирозларнинг асосий сабаби пул тизимидаги ўзгаришлар бўлиб, пул тизими фаолиятини тартибга солиш билан иқтисодий инқирозларнинг олдини олиш мумкин.

Ҳозир Ғарб сиёсий иқтисодиётида Ҳарвард мактабининг инқирозларни бартараф этиш мумкинлиги, бу мақсадларда давлатнинг иқтисодиётга аралашуви ва бошқариладиган капитализм назарияси ғоялари кенг ёйилган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил