„Имом Ҳасан имом Ҳусайн“ зиёратгоҳи Навоий вилояти Нурота йўлининг 45-километрида Деҳибаланд қишлоғи жойлашган. Бу қишлоқда учта рамзий қабр бор. Кираверишда ўнг томонида „Имом Ҳасан имом Ҳусайн“ зиёратгоҳи бор. Бу ерда ҳазрати Алининг суюкли фарзанлари Имом Ҳасан ва Имом Ҳусайнларнинг рамзий қабрлари бор. Бу қабрлар тахминан ХИХ асрнинг охирларида барпо этилган. Бу масканга ҳам кўплаб маҳаллий сайёҳлар ташриф буюришади.[1] Икки қабрнинг ўртасида масжид бор. Масжидда битта устун бўлиб, у мармар тошдан ясалган. Мазкур санат асарининг муаллифи ғозғонлик машҳур уста муҳандис Абдурайим Турдиев.[2]

Ушбу қишлоқдашунингдек, Деҳибаланд қўрғони мавжуд бўлиб унинг қурилиши эрамиздан олдинги йилларга тўғри келади. Нур қал’аси билан замондош Деҳибаланд қал’аси ҳудудда жойлашган бошқа қал’алар сингари қишлоқ мудофааси учун қурилган. Пойдевори тошдан ғиштлари тупроқдан ясалган.[3] Қадимда шаҳарчага ёв ҳужум қилганда қўрғон тепасидаги аскарлар олов ёқишиб ёки тутун чиқаришиб шаҳарча аҳолиси хавфдан бохабар қилишган ва узоқда жойлашган бошқа қал’аларга ҳам хабар беришган. Деҳибаланд қишлоғида 3 та чашма бор. Бу қал’а ҳам мудофаа ҳам сувга эгалик қилиш учун қурилган.[4]

Ҳозирги кунда қал’анинг мудофаа деворлари қолмаган. Фақатгина қишлоққа кириш жойидаги асосий қисми қолган холос. Майдони 1700 м2га тенг.[5]

Манбалар

  1. ↑ Имом Ҳасан, имом Ҳусайн масжиди (Wайбаcк Мачине сайтида 2023-07-28 санасида архивланган). Навоий вилояти, Нурота тумани, 2016-йил
  2. ↑ Имом Ҳасан, имом Ҳусайн масжиди (Wайбаcк Мачине сайтида 2023-07-28 санасида архивланган). Навоий вилояти, Нурота тумани, 2016-йил
  3. ↑ Имом Ҳасан, имом Ҳусайн масжиди (Wайбаcк Мачине сайтида 2023-07-28 санасида архивланган). Навоий вилояти, Нурота тумани, 2016-йил
  4. ↑ Имом Ҳасан, имом Ҳусайн масжиди (Wайбаcк Мачине сайтида 2023-07-28 санасида архивланган). Навоий вилояти, Нурота тумани, 2016-йил
  5. ↑ Имом Ҳасан, имом Ҳусайн масжиди (Wайбаcк Мачине сайтида 2023-07-28 санасида архивланган). Навоий вилояти, Нурота тумани, 2016-йил