Hasan Azzun
Ҳасан Аззун ( арабча: حسان عزون ) — жазоирлик дзюдочи, ярим оғир вазн тоифасида иштирок этади. 2003—2011-йилларда дзюдо бўйича Жазоир миллий терма жамоасида чиқиш қилган, Африка чемпиони, Бутунафрика ўйинларининг бронза медали совриндори, кўпгина миллий ва халқаро аҳамиятга молик турнирлар ғолиби ва совриндори, Пекиндаги ёзги Олимпия ўйинлари иштирокчиси саналади.
| Ҳасан Аззун | |
|---|---|
| Шахсий маълумотлари | |
| Жинси | Эркак |
| Таваллуд пайтидаги исми | арабча: حسان عزون |
| Фуқаролиги |
|
| Таваллуд санаси | 1979-йил 28-сентябр |
| Спорт | |
| Қайси спорт | Дзудо |
| Спорт мукофотлари | ||
|---|---|---|
| Африка ўйинлари | ||
| Бронза | Жазоир 2007 | 100кг гача |
| Африка чемпионати | ||
| Бронза | Тунис 2004 | абсолют |
| Бронза | Порт-Элизабет 2005 | 100кг гача |
| Кумуш | Маврикий 2006 | 100кг гача |
| Олтин | Агадир 2008 | 100кг гача |
| Кумуш | Маврикий 2009 | 100кг гача |
| Бронза | Яунде 2010 | 100кг гача |
Таржимаи ҳол
Ҳасан Аззун 1979-йил 28-сентабрда туғилади.
У Жазоир терма жамоаси таркибига кирганда ва Тунисдаги халқаро турнирда иштирок этганида, у ердан ярим оғир вазн тоифасида бронза медалини олиб келганда, 2003-йилги мавсумда катталар ўртасидаги халқаро миқёсдаги биринчи жиддий муваффақиятига эришади.
2004-йилда очиқ вазнда Гамбург ва Парижда бўлиб ўтган Жаҳон Суперкубогида иштирок этиб, Тунисдаги Африка чемпионатининг бронза медали совриндори бўлади.
Ҳасан Аззун 2005-йилда Порт-Элизабетда ўтказилган Африка чемпионатида у ярим оғир вазнда бронза медалини қўлга киритади, шунингдек, ушбу мавсумда у яна Гамбург ва Париждаги Жаҳон Суперкубогида жанг олиб боради.
2006-йилда Тунисдаги халқаро турнирда ғолиб чиқади, Маврикийдаги Африка чемпионатида кумуш медал соҳиби бўлади.
Аззун 2007-йилда Жазоирдаги Бутунафрика ўйинларида ўз рекордини ярим оғир вазн тоифасида баҳс олиб болиб, қўлга киритган бронза медалини медаллар рўйхатига қўшиб қўяди. Шунингдек, Рио-де-Жанейродаги жаҳон чемпионатида у 1/32 финалда қозоғистонлик Асхат Житкеевга имкониятни бой беради ва совриндорлар қаторидан жой эгаллай олмади.
2008-йилда Ҳасан Агадирда ўтказилган Африка чемпионатида ғалабага эришади ва қатор муваффақиятли чиқишлари туфайли Пекиндаги ёзги Олимпия ўйинларида мамлакат шарафини ҳимоя қилиш ҳуқуқини қўлга киритади. 100 кг гача бўлган вазн тоифасидаги дастлабки баҳсда у озарбайжонлик Мовлуд Миралиевга мағлуб бўлади, сўнг учинчи ўрин учун тасалли берувчи турнирда грузиялик дзюдочи Леван Жоржолианига ютқазиб қўяди.
Пекин Олимпиадасидан сўнг Аззун Жазоирнинг дзюдо терма жамоаси таркибида қолади ва йирик халқаро турнирларда иштирок этишда давом этади. Шу билан бирга 2009-йилда Ҳасан Марселдаги халқаро турнирда бронза медали ва Маврикийдаги Африка чемпионатида кумуш медалга сазовор бўлади. Ўртаер денгизи ўйинларида бор-йўғи 7-ўринни эгаллайди[1].
2010-йилда Яоундедаги Африка чемпионатида учинчи ўринни эгаллади, Токиодаги жаҳон чемпионатида кўрсатган натижалари билан эътиборга тушади ва 1/16 финалда эса озарбайжонлик Элмар Гасимовга имкониятни бой беради.
2011-йилда ярим оғир вазнда Белгия очиқ чемпионатида ғалаба қозонади, Варшавадаги Жаҳон кубогида ва Дакардаги Африка чемпионатида бешинчи ўринга чиқади.
Аззун 2012-йилда Лондондаги Олимпиада ўйинлари саралаш босқичидан ўтишга ҳаракат қилади, лекин буни уддасидан чиқмай спорт фаолиятини шу ерда ниҳоялайди[2] .
Манбалар
- ↑ Жеух Мéдитерранéэнс де Песcара: Лес партиcипанц ҳонорéс à Тизи Оузоу[сайт ишламайди]
- ↑ „Мен'с Ҳалф Ҳеавйwеигҳт (100кг/220 лбс) Репечаге“. НБC Олймпиcс. 2014-йил 4-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 23-декабр.
Ҳаволалар
- Ҳассан Аззун — жудоинсиде.cом профили
- Ҳассан Аззун — Олимпия ўйинлари статистикаси Спорц-Референcе.cом сайтида
- Ҳассан Аззун — Халқаро Олимпия қўмитаси веб-сайтидаги саҳифа