Ҳасан Деҳлавий, Амир (1253, Бадаюн, Шимолий Ҳиндистон — 1327, ҳозирги Ҳиндистоннинг Ҳайдаробод штати Давлатобод шаҳри) — ҳиндистонлик форсигўй шоир. 1280—85 йилларда Мўлтон шаҳридаги адабий тўгарак аъзоси бўлган, сўнг дўсти Амир Хусрав Деҳлавий билан бирга Деҳлига келган. Ҳ.Д. бу ерда аввал ҳур фикрли шеърлар ёзган бўлса-да, кейинчалик суфийликнинг Низомиддин Авлиё (1236—1325) бошчилигидаги чиш-тия тариқати хизматига киради. мутасаввиф лирик шоир бўлган Ҳ.Д. асарларида Саъдийнинг кучли таъсири сезилади. Ҳ.Д. ижодида лирик шеърлар девони, "Ишқнома" дос-тони ва "Фавойид улфуод" ("Самимий фойдалар") насрий асари муҳим ўрин эгаллайди. "Фавойид ул-фуод" шайх Низомиддин Авлиёнинг ҳикматлар мазмунини қамраб олган бўлиб, чиштия тариқати мафкурасини ўрганишда ишончли манбалардан ҳисобланади. Шоирга унинг ғазаллари кўпроқ шуҳрат келтирган ҳамда кейинги даврдаги Эрон ва Ўрта Осиё шоирлари ижодига сезиларли таъсир кўрсатган.