Ҳасан Феҳми пошо (1836–1910) – кечки Танзимот даврининг етакчи усмоний давлат арбобларидан бири, турли ҳокимлик лавозимларида ва суд муассасаларида фаолият юритган. Шунингдек, Усмонийлар сенатининг аъзоси бўлган ва хорижий инвестициялар тарафдори сифатида танилган, бироқ шу билан бирга халқаро капиталистлар томонидан ташкил этилган синдикатлар тарафдори ҳам эди[1].

Ҳасан Феҳми
Пошо
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 1836
Батуми, Грузия
Вафоти 1910
Истанбул, Усмонийлар империяси

Ҳаёти

Ҳасан Феҳми пошо Ванитй Фаир журналининг 1885-йил 16-май сони муқовасида.

Ҳасан Феҳми пошо 1836-йилда Батумида бадавлат ва нуфузли оилада туғилган. Келиб чиқиши асли грузинда бўлган.

1884-йилда пошо Усмонийлар адлия суди раҳбари лавозимига тайинланган. Кейинчалик у Лондон ва Рим каби шаҳарларга турли дипломатик топшириқлар билан юборилган. 1907–1908-йиллар давомида пошо Давлат кенгаши президенти лавозимида ишлаган. Уч ойлик танаффусдан сўнг, яна бир йил давомида Давлат кенгаши президенти сифатида фаолиятини давом эттирган.

Ҳасан Феҳми пошо 1910-йилда Истанбулда вафот этган.

Манбалар