Hasan Kofiy Prushchak
Ҳасан Кофий Прушчак (1544-йил ноябр/декабр – 1615-йил 9-октябр) босниялик ҳанафий олими, файласуф, тарихчи, ёзувчи, шоир, мотуридий илоҳиётчиси, филолог ҳамда Босния ва Истанбулда таҳсил олган “қози” (қози) эди. “Оқҳисорий” ва “Боснавий” нисбалари билан ҳам танилган[3][4]. У ХВИ аср ва ХВИИ аср бошларида минтақа илмий, маданий ва интеллектуал ҳаётининг энг муҳим арбоби, шунингдек, босниялик энг таниқли мутафаккирлардан бири ҳисобланади[3].
| Ҳасан Кофий Прушчак | |
|---|---|
| Таваллуди |
1544[1] Прусак, Босния |
| Вафоти |
1615[2] Прусак, Босния |
| Касби | Файласуф, тарихчи, ёзувчи, шоир, мотуридий илоҳиётчиси |
| Дини | Ислом, ҳанафий мотуридий |
Таваллуди
1544-йилда Прусак (Оқҳисор)да туғилган, Истанбулда таҳсил олган, 1583-йилдан Прусак қозиси бўлган[3][5].
Асарлари
“Усул ал-ҳикам фи низом ал-олам” (Олам низоми ҳақидаги ҳикмат асослари) асари унинг ўн еттита асари ичида энг муҳими ҳисобланади. Бу асарда Прушчак ўша даврдаги Усмонли империясининг асосий масалаларини кўриб чиқади. Асарнинг мақсади: “ҳукмдорларга ёрдам бериш, вазирларга йўл-йўриқ кўрсатиш, доноларга намуна бўлиш ва камбағалларга мадад бўлиш” эди[3]. У, шунингдек, калом бўйича “Равзот ал-жаннат”, “Азҳор ар-равзот”, “Нур ал-яқин фи усул ад-дин”, фиқҳ бўйича “Самт ал-вусул”, “Сайф ал-қузот”, биографик жанрда “Низом ал-уламо” каби асарлар битган.
Ҳаёти
Прушчак Босниянинг Донжи Вакуф шаҳри яқинидаги Прусак қишлоғидан келиб чиққан. У Истанбулга кўчиб кетишдан олдин Прусакдаги бошланғич мактабда тўққиз йил ўқиган. 1575-йилда у ўз шаҳрига қайтиб келган. 1591-йили Маккага ҳажга борган.
Манбалар
- ↑ „Исламиc Студиэс; паге 275“ (2002). Қаралди: 25-август 2014-йил.
- ↑ Лжубовиć, Амир; Грозданиć, Сулежман „Прозна кнжиžэвност Босне и Ҳерcеговине на ориженталним жезиcима; пагес 25, 65 & 72“ (1995). Қаралди: 25-август 2014-йил.
- ↑ 3,0 3,1 3,2 3,3 Марио Катиc, Томислав Кларин, Мике МcДоналд. Пилгримаге анд Саcред Плаcес ин Соутҳеаст Эуропе: Ҳисторй, Религиоус Тоурисм анд Cонтемпорарй Трендс. ЛИТ Верлаг, 2014 — 119-бет. ИСБН 9783643905048.
- ↑ Бринкманн, Стефаниэ. Фром Cодиcологй то Течнологй: Исламиc Манусcрипц анд Тҳеир Плаcе ин Счоларшип; паге 178, 2009. ИСБН 9783865961716. Қаралди: 25-август 2014-йил.
- ↑ Лжубовиć, Амир. Тҳе Wоркс ин Логиc бй Босниаc Аутҳорс ин Арабиc; паге 27, 2008. ИСБН 978-9004168565. Қаралди: 25-август 2014-йил.