Ҳасан Норбекович Нормуродов (1939-йил 16-ноябр, Каттақўрғон тумани, Самарқанд вилояти, Ўзбекистон ССР — 2021-йил 24-апрел, Самарқанд, Самарқанд вилояти, Ўзбекистон) — давлат ва жамоат арбоби, „Нуроний“ жамғармасининг Самарқанд вилояти бўлими раиси, Ўзбекистон Қаҳрамони[1].

Ҳасан Норбекович Нормуродов
Файл:Ҳасан Нормуродов (cроппед).жпг
Таваллуди 16-ноябр 1939-йил
Вафоти 24-апрел 2021-йил(2021-04-24)
(81 ёшда)
айрим манбаларда 23-апрел 2021-йил
Самарқанд, Самарқанд вилояти, Ўзбекистон
Фуқаролиги SSSR bayrogʻi СССР → Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Таълими Самарқанд давлат университети
Касби ўзбек тили ва адабиёти ўқитувчиси
Фаолият йиллари 1956−2021
Партияси Ўзбекистон Халқ демократик партияси
Унвони Oʻzbekiston qahramoni
Турмуш ўртоғи Зуҳра Нормуродова
Отаси Норбек ота
Онаси Мисқол ая
Мукофотлари Mehnat shuhrati ordeni

„Ўзбекистон Қаҳрамони“ олий даражадаги унвони (2019), „Меҳнат шуҳрати“ (2008), „Эл-юрт ҳурмати“ (2012), „Дўстлик“ (2012) орденлари соҳиби. Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси депутатлик гуруҳи аъзоси[2], Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси (2020—2021) бўлган[3][1].

Ҳасан Нормуродов 60 йилдан зиёд меҳнат фаолияти давомида Самарқанд вилоятида турли давлат лавозимларида фаолият юритиб келган. Раҳбрлик даврида Самарқанд вилоятининг турли ҳудудларини иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш бўйича бир қанча ишларни амалга оширган. 2017-йилда айнан унинг ташаббуси билан Самарқанд вилоятида 16 та „Нуронийлар маскани“ барпо этилган[4].

Таржимайи ҳоли

Ҳасан Нормуродов 1939-йил 16-ноябрда Каттақўрғон тумани Кичик кўрпа қишлоғи деҳқон оиласида таваллуд топган[1][5]. Ўрта мактабни тугатганидан сўнг, Каттақўрғон педагогика билим юрти ва Самарқанд давлат университети филология факултетида ўқиган. Дастлаб 17 ёшиданоқ қишлоқ мактабида ўзбек тиил ва адабиёт фани ўқитувчиси, кейинчалик ёшлар етакчиси, туман ёшлар қўмитаси раҳбари, Ўзбекистон Компартияси Самарқанд вилояти қўмитасида бўлим мудири, Каттақўрғон шаҳри партия қўмитаси раҳбари, Жомбой тумани партия қўмитасининг иккинчи котиби[6], 1984−1988-йилларда Нарпай тумани партия қўмитасининг биринчи раҳбари[7], Самарқанд вилояти партия қўмитасининг учинчи котиби, 1988−1995-йилларда Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи[8], 1995−2003-йилларда халқ таълими ва фан ходимлари касаба уюшмасининг Самарқанд вилоят кенгаши раиси, 2003−2020-йилларда „Нуроний“ жамғармасининг Самарқанд вилояти бўлими раиси, 2020−2021-йилларда Самарқанд вилояти маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари[9] лавозимида фаолият юритган[1][6]. Вафотидан бир муддат олдин Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Самарқанд филиалида даволанаётган бўлган[10][11][12]. 2021-йил 16-апрелда Самарқанд вилоятига ташрифи давомида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев илмий марказда даволанаётган Ҳасан Нормуродовнинг ҳолидан хабар олган[13][14].

Оиласи

Отаси Норбек (баъзи манбаларда Нормурод[15]) ота деҳқон бўлган, онаси Мисқол ая (1957-йилда вафот этган). Уларнинг 6 нафар фарзанди бўлган бўлиб, шундан 3 нафар ўғил, 3 нафари қиз эди[15]. Ҳасан Нормуродовнинг эгизаги Зуҳра эрта вафот этган. Болалигида отаси Норбек ота вафот этганидан сўнг, оиладаги тўрт фарзандни онаси Мисқол ая вояга етказган[16]. Ҳасан Нормуродовнинг Очилой исмли опаси, Эргаш, Ҳамдам исмли акалари бўлган. Рафиқаси Зуҳра Нормуродова. Уларнинг тўрт нафар фарзанди (икки ўғил, икки қиз) бор[15].

Вафоти

2021-йил 24-апрел[1][17], айрим манбаларда 23-апрел[18][19][20][21] куни 82 ёшида Самарқандда вафот этган[11].

Мукофотлари

2008-йилда „Меҳнат шуҳрати“, 2012-йилда „Эл-юрт ҳурмати“ ва 2017-йил „Дўстлик“ орденлари билан мукофотланган[5][22]. 2019-йил 28-августда „Ўзбекистон Қаҳрамони“ олий даражадаги унвони берилган[1][4][23][24].

Ўзбекистон Қаҳрамони

„Ўзбекистон Қаҳрамони“ олий даражадаги унвони берилгандан сўнг Ҳасан Нормуродовнинг ҳаёти, умр йўли ҳақидаги лавҳалар акс этган панно ва лавҳалар Самарқанд шаҳрининг асосий кўчаларида намойиш этилган[25][26][27].

Шавкат Мирзиёев Ҳасан Нормуродовга Ўзбекистон Қаҳрамони унвонини топширар пайти шундай деганди:

Ҳасан Норбековични Навоий бобомизга ўхшатиб, ғурурланаман![28]

Хотира

Публицист Абдукамол Раҳмоновнинг 2019-йилда нашр этилган „Етукликнинг етти сири“ номли китоби Самарқанд вилоятида фаолият кўрсатган инсонлар, жумладан, Ҳасан Нормуродовнинг ҳаёти ва фаолиятига бағишланган[29][30]. 2021-йил Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон Халқ демократик партияси ташкил топганининг 30 йиллиги муносабати билан ўтказилган тадбирда Ҳасан Нормуродов номи ёдга олинди[31].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 1,4 1,5 „Ўзбекистон Қаҳрамони Ҳасан Нормуродов вафоти муносабати билан ҳамдардлик“. президент,.уз (2021-йил 24-апрел). 2023-йил 2-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 2-сентябр.
  2. ↑ „Ҳамдардлик!“. хдп.уз (2021-йил 24-апрел). 2023-йил 4-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 4-сентябр.
  3. ↑ „Самарқандда Сенат а’золари сайланди“. зарнеwс.уз (2020-йил 17-январ). 2023-йил 3-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 4-сентябр.
  4. ↑ 4,0 4,1 „Эркинжон Турдимов: Ҳасан Нормуродов олий мукофотга муносиб инсон!“. „Халқ сўзи“ газетаси сайти (2019-йил 29-август). 2023-йил 4-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 4-сентябр.
  5. ↑ 5,0 5,1 „Ўзбекистон Қаҳрамони Ҳасан Нормуродов 81 ёшга тўлди“. зарнеwс.уз (2020-йил 16-ноябр). 2023-йил 2-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 2-сентябр.
  6. ↑ 6,0 6,1 „Ўзбекистон Қаҳрамони Ҳасан Нормуродов вафот этди“. спутникнеwс.уз (2021-йил 24-апрел). 2023-йил 2-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 2-сентябр.
  7. ↑ „ҲАСАН НОРБЕКОВИЧ НОРМУРОДОВ НАРПАЙ ХАЛҚИ УЧУН ҚАДРЛИ ИНСОН ЭДИ“. Нарпай тумани ҳокимлиги расмий сайти (2021-йил 24-апрел). 2023-йил 2-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 2-сентябр.
  8. ↑ Суюн Каримов. „Одамийлик феномени: Ўзбекистон Қаҳрамони Ҳасан Нормуродов ҳаёт бўлганида бугун 82 ёшга кирарди“. зарнеwс.уз (2021-йил 16-ноябр). 2023-йил 4-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 4-сентябр.
  9. ↑ „Утвердили руководство Самаркандского областного управления по поддержке махалли и семьи“ (рус тилида). самcитй.уз (2020-йил 21-феврал). 2022-йил 18-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 15-сентябр.
  10. ↑ „Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Қаҳрамони ҳолидан хабар олди“. президент.уз (2021-йил 16-апрел). 2023-йил 2-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 2-сентябр.
  11. ↑ 11,0 11,1 „Ўзбекистон қаҳрамони, сенатор Ҳасан Нормуродов вафот этди“. кун.уз (2021-йил 24-апрел). 2023-йил 2-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 2-сентябр.
  12. ↑ „Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Қаҳрамони ҳолидан хабар олди“ (2021-йил 16-апрел). 2023-йил 2-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 2-сентябр.
  13. ↑ „Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Қаҳрамони ҳолидан хабар олди“. президент.уз (2021-йил 16-апрел). 2023-йил 2-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 4-сентябр.
  14. ↑ „Президент Самарқандда даволанаётган сенатор Ҳасан Нормуродовни бориб кўрди“. „Халқ сўзи“ газетаси сайти (2021-йил 16-апрел). 2023-йил 4-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 4-сентябр.
  15. ↑ 15,0 15,1 15,2 Абдукамол Раҳмонов. „Қалбида қуёши бор инсон“. зарнеwс.уз (2019-йил 28-август). 2024-йил 29-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 29-январ.
  16. ↑ Абдукамол Раҳмонов. „Умр манзилларида“. Адолат газетаси, №5 (2019). 2023-йил 2-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 2-март.
  17. ↑ „Ҳасан аканинг камтарлик, самимийлик ва қатъиятлилик фазилатларига ҳавас қилар эдик – Норбоева Ҳасан Нормуродовнинг яқинларига ҳамдардлик изҳор этди“. „Халқ сўзи“ газетаси сайти (2021-йил 24-апрел). 2023-йил 4-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 4-сентябр.
  18. ↑ „Ўзбекистон Қаҳрамони, сенатор Ҳасан Нормуродов вафот этди“. уза.уз (2021-йил 24-апрел). 2023-йил 2-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 2-сентябр.
  19. ↑ „Ўзбекистон Қаҳрамони, сенатор Ҳасан Нормуродов оламдан ўтди“. „Халқ сўзи“ газетаси сайти (2021-йил 24-апрел). 2023-йил 2-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 2-сентябр.
  20. ↑ „Ўзбекистон қаҳрамони Хасан Нормуродов вафот этди“. газета.уз (2021-йил 24-апрел). 2023-йил 2-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 2-сентябр.
  21. ↑ „Ўтганларни ёд этиш — муқаддас қадрият“. „Халқ сўзи“ газетаси сайти (2021-йил 9-май). 2023-йил 4-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 4-сентябр.
  22. ↑ „Ўзбекистон Қаҳрамони, сенатор Ҳасан Нормуродов вафот этди“. Пахтачи туман ҳокимлиги расмий сайти (2021-йил 24-апрел). 2023-йил 2-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 2-сентябр.
  23. ↑ „Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 августдаги «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвонини бериш тўғрисидаги Фармони“. президент.уз (2019-йил 28-август). 2023-йил 2-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 2-сентябр.
  24. ↑ „Каримов тақдирлаган 95 нафар қаҳрамон ким эди?“. рост.уз (2021-йил 4-январ). 2021-йил 20-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 15-сентябр.
  25. ↑ „Ҳасан Нормуродов ҳаёти, умр йўли ҳақидаги лавҳалар акс этган пано ва лавҳалар намойиш этилади“. Самарқанд вилояти ҳокимлиги сайти (2019-йил 29-август). 2023-йил 4-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 4-сентябр.
  26. ↑ „Эркинжон Турдимов: Ҳасан Норбекович Нормуродов олий мукофотга муносиб инсон“. зарнеwс.уз (2019-йил 29-август). 2023-йил 4-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 4-сентябр.
  27. ↑ „Самарқандликлар ўз улуғларини улуғлашни билади“. зарнеwс.уз (2019-йил 31-август). 2023-йил 4-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 4-сентябр.
  28. ↑ Исомиддин Пўлатов. „Муаллимликдан Қаҳрамонликкача“. зарнеwс.уз (2019-йил 30-сентябр). 2023-йил 4-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 4-сентябр.
  29. ↑ „Етукликнинг етти сири“. зарнеwс.уз (2020-йил 22-январ). 2023-йил 4-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 4-сентябр.
  30. ↑ Дурдона АЛимова. „«Етукликнинг етти сири» ёхуд ҳаётнинг аччиқ машаққатлари-ю, беаёв синовлари“. зарнеwс.уз (2020-йил 24-июн). 2023-йил 4-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 4-сентябр.
  31. ↑ „Ўзбекистон Халқ демократик партияси ташкил топганига 30 йил тўлди“. зарнеwс.уз (2021-йил 1-ноябр). 2023-йил 4-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 4-сентябр.

Ҳаволалар

Листен то тҳис артиcле (0 минутес)
Spoken Wikipedia icon
Тҳис аудио филе wас cреатед фром а ревисион оф тҳис артиcле датед 2023-йил 25-декабр (2023-12-25), анд доэс нот рефлеcт субсеқуэнт эдиц.

.