Hasan Odilov
Ҳасан Пирматович Одилов (24-июл 1960-йил, Тошкент) — ёғоч ўймакори. Ўзбекистон халқ устаси (2002). 1982-йилдан "Ус то" бирлашмасида ишлаб Одилов Файзуллаевдан ёгоч ўймакорлиги сирларини ўрганган. 1991-йилдан мустақил уста. Республика ва хорижий кўргазмаларда ўзининг "ислимий" ва "гириҳ" нақшли ёғоч ўймакорлиги асарлари билан қатнашиб келмоқда. Тошкентдаги "Тошкент куранти" биноси зали, Темурийлар тарихи давлат музейи, Олий Мажлис биноси зали ва бошқа маъмурий биноларнинг ёғоч ўймакорлиги безакларини бажарган. Иқти-дорли устанинг Бухорий ёдгорлик мажмуи, Тошкентдаги хотира майдонидаги айвоннинг устун безаклари диққатга сазовор. Одиловнинг курси ва хонтахталари кўп қиррали, ўзига хос ишлов берилганлиги билан ажралиб туради[1].
| Ҳасан Одилов |
|---|
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |