Hasan Pirmuhamedov
| Ҳасан Пирмуҳамедов | |
|---|---|
|
| |
| Таваллуди |
1983-йил 12-феврал Тошкент, Ўзбекистон |
| Касби | Футбол фотосуратчиси |
| Фаолият йиллари | 2005–ҳозиргача |
| Мукофотлари |
|
Ҳасан Пирмуҳамедов (1983-йил 12-феврал, Тошкент, Ўзбекистон) — ўзбек футболи фотосуратчиси, Ўзбекистон миллий терма жамоаси билан узоқ йиллардан буён фаолият олиб бориб келаётган расмий фотосуратчи.
Фаолияти
Ҳасан Пирмуҳамедов фотосуратчи сифатида фаолиятини 2005-йилда Ўзбекистон Олий лигаси доирасидаги “Пахтакор” — “Маш’ал” учрашувини ёритиш орқали бошлаган.
2007-йилдан буён Ўзбекистон футбол ассоциацияси матбуот хизмати ходими ҳамда Ўзбекистон миллий терма жамоаси расмий фотосуратчиси сифатида фаолият юритиб келади.
У миллий терма жамоа билан биргаликда 5 та ФИФА Жаҳон чемпионати саралаш босқичларида иштирок этган. 2025-йилда эса Ўзбекистон миллий терма жамоаси тарихда илк бор ФИФА Жаҳон чемпионатига йўлланма қўлга киритган таркибда расмий фотосуратчи сифатида фаолият олиб борган.
Унинг ишлари Ўзбекистон футболи тарихидаги муҳим лаҳзаларни акс эттирувчи визуал архив сифатида э’тироф этилади.
Мукофотлари
- “Шуҳрат” медали (2025-йил)
Изоҳлар