Hasan Poʻlat
Ҳасан Пўлат (Пўлатов Ҳасан; 1911, Самара вилояти Бариш тумани – 1942-йил, 9-июл, Тошкент) – шоир. Дастлаб Тошкент ва Қўқондаги мактабларда ўқиган. Намангандаги болалар уйида тарбияланган ва у мактаб таҳсилини Наманганда давом эттирган. Боту 1929-йилда болалар уйида тарбияланаётган Ҳасан Пўлатнинг машқ шеърлари билан танишиб, унинг 1930-йилда Самарқанддаги педагогика институтига кириб ўқишига ва дастлабки шеърларининг ўзи муҳаррирлик қилган „Аланга“ журналида эълон этилишига кўмаклашган. Ҳасан Пўлатнинг „Кунлар кулганда“ (1931), „Зарбачи кун“ (1932), „Тоза нафас“ (1933) шеърий тўпламлари талабалик йилларида нашр этилган. Ҳасан Пўлат, шунингдек, „Постда“ (1934), „Юрак садоси“ (1942) шеърий тўпламлари, „Полвон“ (1934), „Қобил“, „Донгдор пахтакор“ (1936), „Меҳрибонлар“ (1939) достонлари муаллифи. Ҳасан Пўлат шеърий истеъдоди эндигина барқ ура бошлаган вақтда фожиали равишда ҳалок бўлган. Вафотидан кейин „Танланган шеърлар“ (1950) ва „Танланган асарлар“и (1956) Ойбекнинг сўзбошиси билан нашр этилган.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ўзбекистонлик шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |