Ҳасан Қудратуллаев — (1941, Самарқанд) адабиёцҳунос, Филология фанлари доктори (1998), профессор (2005).

Ҳасан Қудратуллаев
Таваллуди 1941-йил 18-март
Самарқанд шаҳри
Йўналиш Адабиёцҳунослик
Мукофотлари Бобур номидаги Халқаро мукофот

Фаолияти

Самарқанд давлат университетини тамомлаган (1960). Ўзбекистон Фанлар академияси Тил ва адабиёт институтида икичик илмий ходим (1967—1968), „Ўзбек энсиклопедияси“да муҳаррир, катта илмий муҳаррир ва бўлим мудири (1968—1976), Афғонистонда форс тили таржимони (1976—1980; 1983—1986), Ўзбекистон Фанлар академияси Тил ва адабиёт институти катта илмий ходими (1980—1983; 1986—1989), Тошкент ирригация ва мелиорация муҳандислари институтида кафедра мудири (1989—1993), Халқ таълими вазирлигининг Давлат инспексиясида Аттестация, аккредитация ва лицензиялаш бўлими мудири (1993—1995), Ўзбекистон Республикаси Президенти девонида Бош Консултант (1995—1996), Тошкент вилоят педагогика институтида ректор (1995—2003), Абдулла Авлоний номидаги халқ таълими ходимларининг малакасини ошириш институтида ўқув ишлари бўйича проректор (2003—2006), Халқ таълими вазирлигида илмий-тадқиқот ишларини мувофиқлаштириш сектори мудири (2006-йилдан).

Асарлари

„Бобурнинг адабий-танқидий қарашлари“ (1983), „Навоийнинг адабий эстетик олами“ (1991) ва бошқа китоблари чоп этилган.

Мукофотлари

Бобур номидаги Халқаро мукофот билан тақдирланган (2008)[1].

Манбалар

  1. ↑ ХХ аср Ўзбек мумтоз адабиёцҳунослиги. Тошкент: «Ўзбекистон миллий энсиклопедияси» [2016] — 301-бет.