Hasan Rajabiy
Ҳасан Ражабий (1942.22.7, Тошкент) — хонанда ва созанда (танбур). Ўзбекистон халқ хрфизи (1990). Юнус Ражабийнинг ўғли. Отасидан соз чалишни ва хонандалик санъатини ўрганди. Танбур йўлларини Т. Алиматов ва С. Каримовлардан ўзлаштирган. Ҳамза номидаги мусиқа билим юртини танбур ижрочилиги бўйича ҳамда ТошДУнинг филология факултетини тугатган (1967). Ҳамза номидаги Санъацҳунослик илмий тадқиқот институтида илмий ходим (1967—75). "Мақом" ансамблида созанда ва хонанда (1976—96), Юнус Ражабий уймузейининг директори (1996-йилдан). Кенг диапазонли, ширали овозга эга бўлган Ҳ.Р.нинг ижро услуби шеърлар мазмунини чуқур х,ис этиш, сўзларни донадона қилиб айтиш, ўзига хос вазминлик, нолакорлик ва камерлик (хонакилик) билан ажралиб туради. Репертуаридан мақом йўллари ("Сарахбори Дугоҳ" тароналари билан, "Баёти Шерозий Талқинчаси ва Соқийномаси", "Ушшоқ", "Сегоҳ", "Мўғулчаи Дугоҳ Талқинчаси", "Сарахбори Оромижон", "Дугоҳ Ҳусайн" ИВ—В, "Ораз" ва бошқалар), мумтоз ашулалар ("Муножот", "Фиғон", "Адойи" ва "Асирий", "Сайёра", "Гиря" ИИИ, "Эркин Танавор" каби), бас ("Оқшомдан тушгача"), Ёрмат ("Қутлуғ такорлар асарлари ("Кошки", "Не наво", "Куйгай", "Гул сочар", Ю. Ражабий; "Куйла, дилкаш дуторим", "Топмадим", С. Калонов; "Бўл менга маҳбуб", Ф. Содиқов; "Мен кетар бўлдим", Т. Жалилов ва бошқалар) ўрин олган. Т. Ражабий, М. Тожибоев, М. Сатторова, Г. Эрқулова, Н. Сатторова каби санъаткорларга устозлик қилган. Ўзбек мумтоз мусиқасига бағишланган рисола ва мақолалар муаллифи. "Дўстлик" ордени билан мукофотланган (1997)[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |