Hasan Rasulov
Ҳасан Ғофурович Расулов (1913.15.3, Қизил Урда шаҳри, Қозоғистон — 1992.22.3, Тошкент) — файласуф олим. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1973), профессор (1965). Тошкент кечки педагогика институтида ўқитувчи (1933-йилдан), Тошкент қишлоқ хўжалиги институти фалсафа кафедрасининг мудири (1948—67). 1968-йилдан Тошкент Давлат Университети ҳузуридаги Ижтимоий фанлар ўқитувчилари малакасини ошириш институти фалсафа кафедраси мудири. Илмий ишлари ахлоқ, фалсафа фанларини ўқитиш методикаси масалаларига бағишланган. Тошкентдаги кўчалардан бирига унинг номи қўйилган[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Олим ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |