Hasan Sharipov
Ҳасан Турабович Шарипов (1947-йил 13-апрел, Тошкент, Ўзбекистон ССР — 2022-йил 13-ноябр, Тошкент, Ўзбекистон) — ўзбекистонлик олим, кимё фанлари доктори, профессор. Европа Аниқ Фанлар академияси академиги.
| Ҳасан Шарипов | |
|---|---|
![]() | |
| Таваллуди |
13-апрел 1947-йил Тошкент, Ўзбекистон ССР |
| Вафоти |
13-ноябр 2022-йил (75 ёшда) Тошкент, Ўзбекистон |
| Фуқаролиги |
|
| Иш жойлари | Қарши давлат университети |
| Таълими | Москва Нозик кимё-технологияси |
| Илмий даражаси | кимё фанлари доктори |
| Илмий унвони | профессор |
| Мукофотлари |
|
Биографияси
Ҳасан Шарипов 1947-йил 13-апрел Тошкент шаҳрида хизматчи оиласида туғилган[1][2][3]. 1965—1971-йилларда Москва шаҳридаги М. В. Ломоносов номидаги Нозик кимё-технологияси (МИТХТ) институтида ўқиган[2]. 1974-йилда Ўзбекистон Фанлар академиясининг Электроника институтига ИИ тоифали конструктор, кейинчалик илмий ходим, 1976-йилда Ўзбекистон Фанлар академияси Кимё институтининг „Физика-кимёвий анализ“ лабораториясига замонавий тадқиқот усулларини ривожлантириш бўйича катта илмий ходим, 1982-йилда физика-кимёвий анализ лабораторияси мудири, 1994-йилда „Махсус қотишмалар“ („Спесплав“) республика бирлашмаси раҳбари ўринбосари, кейинчалик бирлашма раҳбари, 1999—2000-йиларда „Узалмаззолото“ уюшмасининг „Узнипросветмет“ институти раҳбари, 2000—2004-йилларда „Рангли, нодир ва қимматбаҳо металлар“ илмий лойиҳа институтлари ва ишлаб чиқариш корхоналарини бирлаштирган „Махсус қотишмалар“ („Спесплав“) республика бирлашмаси раҳбари, 2004—2006-йилларда Тошкент кимё-технология институти профессори, 2006—2011-йилларда Тошкент кимё-технология институтида „Нодир ва қимматбаҳо металларнинг аналитик кимёси ва технологияси“ кафедраси мудири ҳамда „Махсус қотишмалар“ („Спесплав“) республика бирлашмаси раҳбари, 2011—2015-йилларда „Нодир ва қимматбаҳо металларининг аналитик кимёси ва технологияси“ кафедраси профессори, 2015—2020-йилларда Тошкент давлат техника университети қошидаги „Фан ва тараққиёт“ давлат унитар корхонасига раис ўринбосари, 2020—2022-йилларда Ўзбекистон Фанлар академияси „Умумий ва ноорганик кимё“ институти директори лавозимида ишлаган[1]. 2022-йил 13-ноябрда вафот этган[2][3][4].
Илмий фаолияти
1971—1974-йилларда М. В. Ломоносов номидаги „Нозик кимё-технологияси“ институти аспирантурасида ўқиган. 1974-йилда „Спектроскопические свойства монокристаллов CеФ3, активированных ионами ТР3+“ мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилади[4]. 1990-йилда кимё фанлари доктори илмий даражасини олиш учун докторлик диссертациясини ҳимоя қилди. 1992-йилда профессор илмий унвони берилган. Ҳасан Шариповнинг илмий йўналиши нодир, тарқоқ элементлар, Пт группаси элементларининг ноорганик ва координацион бирикмалари спектрохимияси ва кристаллохимияси, структура ва кимёвий хоссаларини берилган мақсадга жавоб берадиган йўналишда ўзаро боғланишини ахборотлаш, синтез қилиш, гидро ва пирометаллургия жараёнларида нодир ва қимматбаҳо металларини экстраксия ва ионалмашиш методлари билан ажратиб, тозалаш физик-кимёсига қаратилган. Республикада биринчи маротаба сулвид рудасини чидамлилик сабаби аниқлаган, улардан бири олтинниг нозикдисперс нанозаррачасидир. Бундай рудаларни қайта ишлаш учун алтернатив автоклав технологияси таклиф қилган. Ҳасан Шарипов бошчилигида „Камёб металлар ва қаттиқ қотишма“ ИИБ (КМ ва ҚҚИИБ) да молибден ишлаб чиқаришда ҳосил бўладиган техноген чиқиндиларни қайта ишлаш технологияси яратилади ва натижада тоза ҳолатда Мо, Ре ажратиб олиниб, улардан товар маҳсулоти молибден аммоний ва АР-О маркали перранат олинган[1].
Мукофотлари
„Ўзбекистон мустақиллигининг 10 йиллиги“ ва „Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллиги“ эсдалик нишонлари, „Меҳнат фахрийси“ кўкрак нишони билан тақдирланган[4].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 Ўзбекистоннинг таниқли олимлари энсиклопедияси, 2-том (ўзбекча), Тошкент: Сcиэнcе анд Инноватион, 2023 — 383-бет.
- ↑ 2,0 2,1 2,2 „В 75 лет скончался академик Хасан Шарипов“ (2022-йил 17-ноябр).
- ↑ 3,0 3,1 „Академик Ҳасан Шарипов 75 ёшида вафот этди“ (2022-йил 14-ноябр).
- ↑ 4,0 4,1 4,2 „Шарипов Хасан Турабович“.
