Ҳасан ал-Аскарий (арабча: الحَسَن بْن عَلِيّ ٱلْعَسْكَرِيّ‎‎; тах. 844–874) – ислом пайғамбари Муҳаммаднинг авлоди. Ўн икки имомнинг ўн биринчи имоми сифатида эътироф этилади, отаси Али ал-Ҳодийдан кейин имомлик мақомига эга бўлган. 844-йилда Мадинада туғилган ва 848-йилда отаси билан бирга Самаррага олиб кетилган ва Аббосий халифалари томонидан қатъий назорат остида сақланган. Гарчи Ҳасан ва унинг отаси сиёсий жиҳатдан фаол бўлмаган бўлсалар-да, улар вафотларига қадар доимий кузатув остида бўлган. 868-йилда Али ал-Ҳодийнинг вафотидан сўнг, унинг издошларининг аксарияти Ҳасан ал-Аскарийни навбатдаги имом сифатида тан олган. Аммо халифалар томонидан ал-Аскарийнинг шиалар билан тўғридан-тўғри алоқа ўрнатиши чекланган, шунинг учун Ҳасан издошларига махсус вакиллар тармоғи орқали мурожаат қилган. Ҳасан ал-Аскарий 873–874-йилларда тахминан 28 ёшида Самаррада вафот этган ва отасининг қабри ёнига дафн этилган. Кейинчалик бу жой шиаларнинг муқаддас зиёратгоҳларидан бири ал-Аскарий мақбарасига айланган. Шиалик манбаларида ал-Аскарийнинг (шунингдек, отасининг) ўлимида Аббосийлар айбдор қилинган. Ҳасан ал-Аскарийга Қур’они каримнинг илк шиа тафсирларидан бири ҳам нисбат берилади.

Ҳасан ал-Аскарий
ٱلْحَسَن ٱلْعَسْكَرِيّ

Шахсий маълумотлар
Таваллуди ҳижрий 232-йил Рабиуссони ойининг 8-куни
(тахминан милодий 844-йил)
Вафоти ҳижрий 260-йил Рабиулаввал ойининг 8-куни
(тахминан 1-январ 874-йил(874-01-01)
(27 ёшда))
Самарра, Аббосийлар халифалиги
Ўлим сабаби заҳарланган (Ўн икки имом манбаларига кўра Аббосийлар амалдори томонидан)
Ал-Аскарий зиёратгоҳи
Самарра, Ироқ
34°11′54.5″Н 43°52′25″Э / 34.198472°Н 43.87361°Э / 34.198472; 43.87361
Дини Ислом
Турмуш ўртоқ(лар)и Наржис (баҳсли)
Фарзандлари
Ота-онаси
Қариндошлар Жаъфар (акаси)
Муҳаммад (акаси)

Номлари

Ҳасан ибн Али ас-Сомит, ал-Ҳодий ва аз-Закий номлари билан танилган, бироқ асосан, ал-Аскарий номи билан машҳур бўлган. Бу лақаб унга деярли бутун ҳаёти давомида Аббосийлар халифалиги пойтахти Бағдод яқинидаги Самарра шаҳрида қамоқда сақлангани сабабли берилган[1]. Ўн икки имомдан саккизинчиси бўлган Али ар-Ризонинг набираси сифатида Ҳасан ўз замондошлари орасида Ибн ар-Ризо (Ризонинг ўғли) номи билан ҳам танилган[2].

Манбалар

  1. ↑ Момен 1985.
  2. ↑ Элиаш 2022.

Ҳаволалар

Шиалик унвонлари
Олдингиси Ўн икки имомнинг ўн биринчи имоми
868–874
Кейингиси