Hasan al-Qahir
Ал-Қоҳир ибн ал-Муҳтадī би-Қувват Аллоҳ (арабча: القاهر بن المهتدي بقوة الله) ёки Ҳасан ал-Қоҳир шиа низорий исмоилийларининг 22-имоми бўлган. У Аламут қал’аси атрофидаги Низорий Исмоилий давлатида яшаган деган тахминлар мавжуд. Ташқи дунёишларида уни дастлаб Кия Бузург-Уммид, кейинчалик эса Муҳаммад ибн Бузург-Уммид вакиллик қилган ҳолда қўллаб турган дея тахмин қилинади[1].
| Ҳасан ал-Қаҳир | |
|---|---|
| Таваллуди |
Ал-Қоҳир ибн ал-Муҳтадī би-Қувват Аллоҳ ҳижрий 520/милодий 1126 |
| Вафоти |
ҳижрий 557/милодий 1162 Аниқ эмас |
| Болалари | Ҳасан Ала Зикриҳий-Салом (аниқ эмас) |
| Отаси | Муҳаммад ал-Муҳтадий |
Ал-Қаҳир ҳақида Низорий исмоилийларнинг анъанавий таълимотида ёзилганидан бошқа маълумотлар мавжуд эмас. У 23-имом Ҳасан Ала Зикриҳий-Саломнинг отаси бўлган ва ривоятларга кўра[2], 1164-йилда ўз издошларига ўзини „Муҳаммад ал-Муҳтадий“нинг ўғли сифатида танитган. Бироқ, ал-Қоҳир ва унинг икки ўтмишдошининг мавжудлиги ҳақидаги маълумотлар ноаниқдир. Бунинг сабаби, бир томондан, бу инсонларнинг яширин тарзда ҳаёт кечирганликларида бўлса, иккинчи томондан, ўрта асрларда исмоилийларнинг ўша даврдаги тарихий асарлари йўқ қилинганидир. Низорийлардан кейинги имомларнинг энг қадимги шажараномалари ХВ-ХВИ асрларга тегишлидир. Ота Малик Жувайний сингари сунний солномачилар бу ҳикояни ёлғон деб ҳисоблайдилар. Унинг таъкидлашича, Ҳасан ИИ аслида Муҳаммад ибн Бузург-Умиднинг биологик ўғли бўлиб, шу сабабли сохта имом эди. У ва унинг издошлари ўзларининг исмоилийлик йўналишидаги ҳуқуқларини сақлаб қолиш мақсадида Низордан (1095-йилда вафот этган) келиб чиққанликлари тўғрисидаги ҳикояни ўйлаб топганлар[3][4].
Манбалар
- ↑ Дафтарй, Фарҳад. Тҳе Исмаили Имамс : а биограпҳиcал ҳисторй, Институте оф Исмаили Студиэс, Лондон, 2020. ИСБН 978-0-7556-1798-2. ОCЛC 1192446705.
- ↑ Фарҳад Дафтарй, Энcйcлопаэдиа Ираниcа, Волуме ИИ, Фасcиcле 1, пгс. 24-25 „ḤАСАН ИИ“.
- ↑ Фарҳад Дафтарй, Энcйcлопаэдиа Ираниcа, Волуме ИИ, Фасcиcле 1 „ИСМАʿИЛИСМ иии. ИСМАʿИЛИ ҲИСТОРЙ“.
- ↑ „Исмаили Ҳисторй 618 - ҲАСАН АЛА ЗИКРИҲИ'С САЛАМ (557-561/1162-1166)“. 2021-йил 10-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 23-декабр.