Hasan ibn Ali
Ҳасан Ибн Али (625-669) - Али ибн Абу Толибнинг (Фотимадан туғилган) ўғли, Муҳаммад (сав)нинг набираси, 2-шиа имоми. 661 йилда Али ўлдирилгандан кейин унинг тарафдорлари Ҳ.ни Ироқга халифа деб эълон қилган ва Муовия И ҳокимиятига қарши курашни янгитдан бошлашга даъ-ват этган. Лекин, Ҳ. Муовия И билан музокаралар олиб бориб, у билан келишган, ҳокимиятга даъво қилишдан воз кечиб, Мадинага кўчиб кетган ва у ерда вафот этган (шиалик ривоятлари бўйича заҳарлаб ўлдирилган).
Навоий вилоятининг Нурота туманидаги Деҳибаланд қишлог’ининг шимоли-шарқий қисмида ҳазрат Ҳасан ибн Али розияллоҳу анҳуга нисбат берилган мақбара бор. Та’мирлаш вақтида топилган тош лавҳда унинг ХИХ асрда қурилгани ёзилган. Аслида, Имом Ҳасаннинг қабри Мадинада, Бақи қабристонида, оналари Фотимаи Заҳро ёнида. Бу зот ҳалимлиги, сахийлиги, тинчликпарварлиги ва кенгфе’ллиги билан машҳур бо’лган. Отаси ҳазрат Али каррамаллоҳу важҳаҳудан кейин давлатни олти ойча бошқарган.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |