Hasan ibn Atahiya
Ҳасан ибн Атаҳия (арабча: حسان بن عتاهية) (750-йилда вафот этган) – 745-йилда бир муддат Умавийлар халифалигининг Мисрдаги ҳокими.
| Ҳассан ибн Атаҳия حسان بن عتاهية | |
|---|---|
| Миср ҳокими | |
|
Мансаб даври 745-йил 21-март – 745-йил 7-апрел | |
| Ўтмишдоши | Ҳафс ибн ал-Волид ибн Юсуф |
| Вориси | Ҳафс ибн ал-Волид ибн Юсуф ал-Ҳадрамий |
| Шахсий маълумотлари | |
| Вафоти | 750 |
| Муносабатлари |
|
| Ота-онаси | Атаҳия ибн Абдураҳмон |
Фаолияти
Бану Тужиб қабиласи аъзоси бўлган Ҳасан ибн Атаҳия Мисрнинг исломий фатҳида иштирок этиб, Рошидун халифаси Умарнинг ҳамроҳи бўлган Ҳасан ибн Атаҳиянинг авлоди эди[1]. Бобоси Абдураҳмон ибн Ҳасан Абдулазиз ибн Марвон (ҳ. 685–705) ҳукмронлиги даврида Миср миршаблар бошлиғи (соҳиб аш-шурта) бўлиб хизмат қилган[2].
745-йилда Ҳасан халифа Марвон ибн Муҳаммад томонидан Ҳафс ибн ал-Волид ибн Юсуф ал-Ҳадрамийнинг ўрнига Миср ҳокими этиб тайинланди. Март ойида вилоятга келганида Ҳасан дастлаб Ҳафс томонидан тузилган армия бўлинмаларини тарқатиб юборишга ҳаракат қилди, аммо аскарлар зўравонлик билан бунга қарши чиқишди ва натижада қўзғолон бошланди. Аскарлар Ҳафсдан бошқасини вилоят ҳоким сифатида тан олишдан бош тортишларини билдиришди, Ҳасан ибн Атаҳияни ўз қароргоҳида қамал қилишди, яна бошқа аскарлар эса Амир масжидига бориб, Марвонни халифаликдан четлатишга чақиришди. Охир-оқибат, Ҳасан ҳам, маҳаллий хирож солиғи ходими ҳам вилоятни тарк этишга мажбур бўлиди, Ҳафс ҳокимиятни қайта тиклади. Ҳасан ибн Атаҳия атиги 16 кун давомида Миср ҳокимлигини қўлида ушлаб турди[3].
Мисрдан қувилганидан кейин Ҳасан Сурияга йўл олди ва Марвонга бўлган воқеани айтиб берди[4]. Тарихчи ал-Киндийнинг сўзларига кўра, Ҳасан кейинчалик Мисрга қайтиб келган, Ҳавсара ибн Суҳайл Ҳафс ва унинг тарафдорларини ҳокимиятдан „тозалаганидан“ кейин соҳиб аш-шурта этиб тайинланган[5]. Тарихчи Ибн Тағрибирдий эса Аббосийлар инқилобига қадар Ҳасаннинг Умавийлар саройида қолганини даъво қилади[1]. 750-йилда Умавийлар ҳокимиятининг қулаши ортидан Ҳасан ҳам инқилоб қурбони бўлган, янги ҳоким Солиҳ ибн Али ҳузурига олиб келиниб, у калтакланган ва қатл қилиш учун топширилган[6].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 Ибн Тагҳрибирди 1929.
- ↑ Ал-Кинди 1912.
- ↑ Кеннедй 1998, с. 75; Ал-Кинди 1912, сс. 85–86; Ибн Тагҳрибирди 1929, сс. 300–01; Северус 1910, сс. 115 фф.; Ибн 'Асакир 1995, сс. 436–37. Тҳис ласт аутҳор (ибид.) алсо cлаимс тҳат Ҳассан wас говернор дуринг тҳе реигн оф Ҳишам ибн Абд ал-Малик, анд фуртҳерморе (Ибн 'Асакир 1997, с. 225) макес а референcе то ҳис пресенcе ат тҳе Баттле оф Багдоура ин 741.
- ↑ Ал-Кинди 1912, с. 86; Ибн Тагҳрибирди 1929, с. 301, 302.
- ↑ Ал-Кинди 1912, с. 89. Ҳе май алсо ҳаве беэн аппоинтед ас интерим говернор афтер Ҳаwтҳараҳ’с департуре фром Эгйпт ин 749; Ал-Кинди 1912, с. 92.
- ↑ Робинсон 2010, с. 240; Ал-Кинди 1912, с. 98; Ибн Тагҳрибирди 1929, с. 317; Ибн 'Асакир 1995, с. 437.
Адабиётлар
- Ибн 'Асакир, Абу ал-Қасим 'Али ибн ал-Ҳасан ибн Ҳибат Аллаҳ. Тарикҳ Мадинат Димашқ (ар). Беирут: Дар ал-Фикр, 1995.
- Ибн 'Асакир, Абу ал-Қасим 'Али ибн ал-Ҳасан ибн Ҳибат Аллаҳ. Тарикҳ Мадинат Димашқ (ар). Беирут: Дар ал-Фикр, 1997.
- Ибн Тагҳрибирди, Жамал ал-Дин Абу ал-Маҳасин Юсуф. Нужум ал-заҳира фи мулук Миср wа'л-Қаҳира, Волуме И (ар). Cаиро: Дар ал-Кутуб ал-Мисрийя, 1929.
- Кеннедй, Ҳугҳ „Эгйпт ас а провинcе ин тҳе Исламиc cалипҳате, 641–868“, . Cамбридге Ҳисторй оф Эгйпт, Волуме Оне: Исламиc Эгйпт, 640–1517. Cамбридге: Cамбридге Университй Пресс, 1998 — 62–85-бет. ИСБН 0-521-47137-0.
- Ал-Кинди, Муҳаммад ибн Юсуф. Тҳе Говернорс анд Жудгес оф Эгйпт (Арабиc). Лейден анд Лондон: Э. Ж. Брилл, 1912.
- Робинсон, Часе Ф. „Тҳе Виоленcе оф тҳе Аббасид Револутион“, . Ливинг Исламиc Ҳисторй: Студиэс ин Ҳоноур оф Профессор Cароле Ҳилленбранд. Эдинбургҳ: Эдинбургҳ Университй Пресс, 2010 — 226–251-бет. ИСБН 978-0-7486-3738-6.
- Северус оф Ал'Ашмунеин „Парт 3: Агатҳон - Мичаэл И (766 АД)“, . Ҳисторй оф тҳе Патриарчс оф тҳе Cоптиc Чурч оф Алехандриа, 1910.
| Олдингиси | Миср ҳокими 745 |
Кейингиси |