Hasan ibn Muhammad Darbandiy
Ҳасан ибн Муҳаммад Дарбандий — (1064—йилда вафот этган)шайх, имом, ҳофиз бўлган.
Ҳасан ибн Муҳаммад Дарбандий | |
|---|---|
| Шахсий маълумотлар | |
| Дини | Ислом |
| Танилган соҳаси | шайх, имом, ҳофиз |
Абулвалид Ҳасан ибн Муҳаммад ибн Али Балхий Дарбандий илм талабида юрт кезиб Бухорода Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Аҳмад Ғунжор ва бошқадан, Бағдодда Абу Ҳусайн ибн Бишрон ва бу кишининг табақасидагилардан, Дамашқда иффатлилиги билан танилган шайх Абдурраҳмон ибн Абу Наср ва бошқадан, Найсобурда Абу Закариё Музаккий ва Абу Бакр Ҳирийдан, Басрада Абу Умар Ҳошимийдан, Мисрда Ибн Назиф Фарродан ҳадис эшитган. Ҳасан ибн Муҳаммад Дарбандийдан Абу Бакр Хатиб, Абу Али Ҳаддод, Абу Абдуллоҳ Фаровий, Абдулмунъим ибн Қушайрий, Зоҳир Шаҳҳомий ва бошқалар ҳадис ривоят қилган. Ибн Нажжор айтган: „Дарбандий Бухородан Искандарияга сафар қилди-лар. Кўп ҳадис ривоят қилувчи, садуқлардан эдилар. Бироқ ҳуснихатлари у қадар чиройли эмасди. Ҳадис илмини жуда яхши билмас эдилар. Балхда Али ибн Аҳмад Хузоъийдан, Найсобурда Абу Закариё Музаккийдан, Ҳиротда қози Абу Мансур Аздийдан, Истиробозда Бундор ибн Муҳаммаддан, Басрада қози Абу Умар Ҳошимийдан, Мисрда Абу Абдуллоҳ ибн Назифдан ҳадис эшитганлар“. Абдулғофир „Тарих“ китобида айтган: „Абулвалид юрт кездилар, ҳадисларнинг санадлари билан бир қаторда, ғарибларини ҳам ўргандилар“. Аллома 456/1064—йилда Рамазон ойида Самарқандда вафот этган. Абдулғофир „Ас-сиёқ“ китобида айтган: „Абулвалид Дарбандий сўфий муҳаддис, ҳадис талабида юрт кезган шайхлардан эдилар“. Бизга Аҳмад ибн Ҳибатуллоҳ, у кишига Абу Равҳ Баззоз, у кишига Зоҳир, у кишига Абулвалид Ҳасан ибн Муҳаммад, у кишига Абулқосим Ҳасан ибн Муҳаммад Анборий, у кишига Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Мисвар хабар бердилар. У кишига Миқдом ибн Довуд, у кишига Али ибн Маъбад, у кишига Исмоил ибн Жаъфар ровий Амр ибн Абу Амрдан, у киши Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон Ашҳалийдан, у киши Ҳузайфадан айтиб берганлар: "Пайғамбар (с.а.в.): „Жоним Унинг қўлида бўлган Зотга қасамки, албатта, яхшиликка буюрасизлар ва ёмонликдан қайтарасизлар. Агар буни қилмасангизлар, тезда Аллоҳ таоло Ўзининг бир азобини юборадики, сўнгра дуо қилсангиз ҳам, сизлардан қабул қилмайди“, — дедилар"[1].
Адабиётлар
- „Ўрта аср Шарқ алломалари энсиклопедияси“; Самарқанд:Имом Бухорий халқаро маркази 2018.
Манбалар
- ↑ Шамсиддин Заҳабий. Сияру аълами-н-нуба-ла. Ж.18. – 297; Имом Шамсиддин Заҳабий. Сияру аъламин нубало. Машҳур даҳолар сийрати. Таржимон А. Иноятов. – Б. 191.
| Ушбу мақолада Ўрта аср Шарқ алломалари энсиклопедияси маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ислом шахсияти ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |