Ҳасанбой Бурхонов (1970-йил 14-декабр, Наманган тумани, Наманган вилояти, Ўзбекистон ССР) — ногирониги бўлган шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳимоячиси, жамоат ва сиёсат арбоби[1]. Ўзбек мухолифати етакчиларидан бири ва „Эркин Ўзбекистон“ сиёсий мухолифат ҳаракатининг асосчиси[2].

Ҳасанбой Бурхонов

Ҳасанбой Бурхонов ЙХҲТнинг Вена Ҳофбург Конгресс марказидаги йиғилишида. 2022-йил 19-июл
Таваллуди 1970-йил 14-декабр (1970-12-14) (55 ёш)
Фуқаролиги Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Таълими Ф. Э. Дзержинский номидаги Харков юридик институти (тугалланмаган)
Касби жамоат арбоби, сиёсатчи
Дини Ислом, суннизм

Биографияси

Ҳасанбой Бурхонов 1970-йил 14-декабрда Ўзбекистон ССР Наманган вилоятида таваллуд топган. Жисмоний имконияти чекланган инсон. Тўққиз ойлигида у полиомиелитга чалинган, бунинг натижасида ҳаракатланиш учун ёрдамчи воситаларидан фойдаланади[3]. 1986-йилда Ўзбекистон ССР Тошкент шаҳридаги 100-сонли умумтаълим мактаб-интернатини тамомлаган. 1990-йилнинг июн ойида Россия Совет Федератив Социалистик Республикасида Михайлов Иқтисодиёт коллеж-интернатини тамомлаб, Ф. Э. Дзержинский номидаги Харков юридик институтининг сиртқи бўлимига ўқишга қабул қилинади.

Меҳнат фаолияти

Ҳасанбой Бурхонов меҳнат фаолиятини 19 ёшида Наманган вилоятидаги СССР Госснаб тизимида маркетинг бўйича муҳандис сифатида бошлаган.

1993-йилнинг баҳорида, яъни 22 ёшида „Ангел“ хусусий компаниясига асос солган. Ҳасанбой Бурхонов ижтимоий фаолиятининг бошлангунига қадар бир қанча тижорат тузилмаларида ишлаб келган.

Жамоатчилик фаолияти

2005-йил охирида Ҳасанбой Бурхонов, 1991-йил 22-январда Ўзбекистон ССР Вазирлар Маҳкамасининг Ислом Каримов имзолаган 18-сонли Қарори билан ташкил этилган Ўзбекистон Ногиронлар жамияти (ЎзНЖ) тизимига ишга таклиф қилинади[4].

2006—2008-йилларда ЎзНЖнинг „Технокомтраде“ шўба корхонаси директори;

2007—2012-йилларда ЎзНЖнинг Тошкент шаҳар бўлими раиси;

2009—2012-йилларда Ўзбекистон ногиронлар жамияти раиси ўринбосари лавозимларида фаолият юритган.

Ўзбекистон ногиронлар жамоат фондининг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома. 2009-йил 28-август

2009-йилда Бурхонов томонидан „Ўзбекистон ногиронлар жамоат фонди“ ташкил этилган бўлиб, фонд Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2009-йилнинг 28-август санасида 708-рақамда давлат рўйхатига олинган.

Жиноий иши

О’збекистон президенти Ислом Каримов томонидан бо’тон я’ни унга нисбаттан но’то’г’ри айблов қо’йилган

Сиёсий эмиграция

Ҳаётига реал хавф таҳдид сола бошлаганидан сўнг, 2012-йилнинг кузида Ҳасанбой Бурхонов Ўзбекистонни тарк этиб, Германиядан сиёсий бошпана сўрайди. Унинг аризасини кўриб чиқилиб, Унинг аризаси кўриб чиқилиб, 2013-йил 14-ноябрда Федерал Миграция ва Қочқинлар Бўйича Бошқармаси (БАМФ — Бундесамт фüр Мигратион унд Флüчтлинге) Германия Конституциясининг 16 „а“ бандига мувофиқ Ҳасанбой Бурхоновга сиёсий бошпана беради[5][6][7].

Мухолифат фаолияти

Эмиграция даврида ҳам Ҳасанбой Бурхонов ўзининг ижтимоий-сиёсий фаолиятини давом эттириб, халқаро конференсияларда иштирок этиб келмоқда. Ҳасанбой Бурхонов ва унинг сафдошлари „Эркин Ўзбекистон“ сиёсий мухолифат ҳаракатини тузиб, оммавий тадбирлар, намойишлар, халқаро конференсиялар, семинарлар, норозилик намойишларида қатнашиб[8][9][10][11], уларда сўзга чиқади ва ўз минтақасининг долзарб муаммоларини[12][13] кўтарган ҳолда уларни бартараф этиш бўйича тавсиялар беради[14][15]. Шунингдек, унинг фаолиятига қизиқиш билдирадиган оммавий ахборот воситаларига мунтазам равишда интервю бериб келмоқда[16][17][18][19][20][21].

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига 2020-йилдаги сайловни мониторинг қилиш чоғида, Бурхонов германиялик кузатувчини пора олганликда айблайди[22].

2019-йил сентабр ойида ЙХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюросининг Варшавадаги йиғилишида иштирок этар экан, Бурхонов, Ўзбекистон куч ишлатар тузилмалардан, содир этган жиноятлари учун Шавкат Мирзиёевни ҳибсга олишни талаб қилган эди. Айнан шу анжуманда, Европа Иттифоқи ва АҚШ ҳукуматига ўзбек мухолифати ва Ўзбекистон ҳукумати ўртасидаги музокараларда воситачилик қилиш таклифи билан чиқади[23]. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигида „Наманганлик фирибгарнинг Варшавадаги васвасаси“ (Наманган фирибгарининг Варшава истерияси) рукни остидаги мақола[24] эълон қилиниши Ўзбекистон расмийларининг Ўзбекистон расмийларининг Бурхоновнинг бу ва бошқа ЙХҲТдаги чиқишларига муносабати бўлди. Мақолада Бурхонов қандай қилиб давлатга 59 миллион сўм миқдорида зарар етказгани ва жиноий жавобгарликдан қутулиш, шунингдек, Германияда сиёсий қочқин мақомини олиш мақсадида Ўзбекистон ва Президент Шавкат Мирзиёевга туҳмат қилгани айтилади. Нашрнинг якуний қисми қуйидаги жумлалар билан якунланади: „ У зудлик билан Ўзбекистонга экстрадация қилиниши лозим! Бошқача бўлиши мумкин эмас!!!“

Интернет тармоқларида бундан ташқари ҳам Бурхонов ҳақидаги шу каби мазмунда ёзилган мақолалар мавжуд[25][26].

2022-йил 24-февралда Россиянинг Украинага босқинидан сўнг, халқаро йиғилиш ва конференсияларда нутқ сўзлаган Ҳасанбой Бурхнов бир неча бор ЙХҲТ минтақаси давлатларига Россияни террорчи давлат сифатида тан олишни тавсия қилган.

Манбалар

  1. ↑ „Инвалид детства готовится к одиночному кругосветному автопробегу“. 2022-йил 23-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 23-ноябр.
  2. ↑ „Узбекистан: немецкого наблюдателя на выборах обвиняют в получении взятки“. 2022-йил 9-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 9-сентябр.
  3. ↑ „Хасанбой Бурханов: Я хочу жить!“. 2022-йил 28-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 28-ноябр.
  4. ↑ „Постановление Кабинета Министров при Президенте Узбекской ССР от 22.01.1991 г. Н 18 "О создании Узбекского общества инвалидов" | Социалная защита населения | Пенсии. Пособия. Социалная защита | Законодателство РУз | НРМ.уз“. нрм.уз. 2022-йил 9-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 9-сентябр.
  5. ↑ „Основатель движения - ЭРКИН ОЗБЕКИСТОН“ (ру) (2022-йил 6-июл). 2022-йил 25-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 9-сентябр.
  6. ↑ „Лицемерие официального Ташкента“. 2022-йил 2-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 2-ноябр.
  7. ↑ „Узбекистан: ЕС должен настаивать на прекращении гонений на независимые голоса гражданского общества. 28.10.2013“. 2022-йил 2-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 2-ноябр.
  8. ↑ „БДИПЧ ОБСЕ - 2018 в Варшаве. 10-21 сентября 2018 год“ (ру-РУ). 2022-йил 9-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 9-сентябр.
  9. ↑ „ОБСЕ - 2019 в Варшаве. 16-27 сентября 2019 год“ (ру-РУ). 2022-йил 9-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 9-сентябр.
  10. ↑ „Ҳуман Дименсион Семинар 2021“. wебcаче.гооглеусерcонтент.cом. Қаралди: 2022-йил 9-сентябр.
  11. ↑ „Варшавская конференция ОБСЕ по человеческому измерению. Город Варшава, 26 сентября - 7 октября 2022 года“. 2022-йил 1-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 1-ноябр.
  12. ↑ „Имитационный режим Мирзияева“ (ру-РУ). 2022-йил 9-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 9-сентябр.
  13. ↑ „Санкции против клана Мирзияева“ (ру-РУ). 2022-йил 9-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 9-сентябр.
  14. ↑ „ВИДЕО: На ОБСЕ потребовали арестовать Шавката Мирзиёева » Тҳе Асиа Тимес - события в Азии и в мире: темы дня, фото, видео, инфографика.“. асиа-тимес.орг. 2022-йил 9-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 9-сентябр.
  15. ↑ „Требуем отмены референдума“ (ру-РУ). 2022-йил 9-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 9-сентябр.
  16. ↑ „Как центральноазиатские автократии помогают выживать режиму Путина.“.
  17. ↑ „Хасанбой Бурханов: «Проблемы инвалидов не решатся, пока жива коррупция»“. Фергана.Ру. 2022-йил 9-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 9-сентябр.
  18. ↑ „Инвалидность и беспомощность. Всемирный банк поставил под сомнение статистику по лицам с инвалидностью в Узбекистане“ (ру). Радио Озодлик. 2022-йил 9-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 9-сентябр.
  19. ↑ „«Потеря Узбекистана приведет к территориальному расколу России»“ (ру). чартер97.орг. 2022-йил 9-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 9-сентябр.
  20. ↑ „Протесты в Узбекистане — разработка Кремля / Хасанбой Бурханов / Каракалпакстан“ (ру-РУ). 2022-йил 9-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 9-сентябр.
  21. ↑ „Война и мир: Как связана война с Украиной и события в Средней Азии?“ (ру-РУ). 2022-йил 9-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 9-сентябр.
  22. ↑ „Узбекская оппозиция, разоблачив взяточника-немца, нарвалась на судебный иск“.
  23. ↑ „Смелое выступление узбекского оппозиционера. 26.09.2019“. 2022-йил 2-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 2-ноябр.
  24. ↑ „Наманганлик фирибгарнинг Варшавадаги васвасаси“ (уз). 2022-йил 2-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 2-ноябр.
  25. ↑ „Кто мечтает разжечь очередной костер «специальной операции» в одной из центрально-азиатских стран?“. 2022-йил 2-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 2-ноябр.
  26. ↑ „Варшавада Шавкат Мирзиёевга туҳмат қилган наманганлик, аслида, ким?“ (уз). 2022-йил 23-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 23-ноябр.

Ҳаволалар