Хасанбой Эргашев (русча: Эргашев, Хасанбой; 1985-йил 27-июнда туғилган) – ўзбекистонлик собиқ профессионал футболчи, ҳимоячи ампуласида ўйнаган.

Хасанбой Эргашев
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Хасанбой Эргашев
Таваллуд санаси 1985-йил 27-июн (1985-06-27) (41 ёш)
Таваллуд жойи Фарғона вилояти,
Ўз ССР, УССР
Амплуаси Ҳимоячи
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
2003-2004 Нефтчи
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2006 Qirgʻiziston Шахтёр ? (4)
2006 Qirgʻiziston Ёшлик-Оқ-олтин ? (3)
2007 Qirgʻiziston Алай - (-)
2011 Oʻzbekiston Имкон Олтариқ - (-)
2013—2014 Oʻzbekiston Истиқлол - (-)
2015 Oʻzbekiston Қўқон 1912 14 (0)
2016 Oʻzbekiston Шўртан 29 (0)
2017 Oʻzbekiston Навбаҳор 5 (1)
2017 Oʻzbekiston Шўртан 12 (0)
2018 Oʻzbekiston Ифтихор - (-)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Фаолияти

Хасанбой футболчилик фаолиятининг дастлабки қисмида Фарғонанинг „Нефтчи“ жамоаси ва Ўзбекистон қуйи лигаси клубларининг ўринбосарлар жамоасида ўйнаган.

2006—2007-йилларда Қирғизистон олий лигасида иштирок этган „Шахтёр“ (Қизил-Қия), „Жаштик-Ак-Олтин“ ва „Алай“ клубларида ўйнаган. 2006-йилда „Жаштик“ таркибида чемпионатнинг бронза медали совриндори ва Қирғизистон кубоги финалчиси (финалда ўйнамаган) бўлган.

Кейинчалик яна Ўзбекистон қуйи лига клубларида, жумладан 2010-йиллар бошида Фарғонанинг „Имкон Олтиариқ“ ва Тошкентнинг „Истиқлол“ клубларида ўйнаган.

2015-йилда „Қўқон 1912“ жамоаси билан шартнома имзолаган. Қўқон клуби таркибида 2015-йил 14-март куни Самарқанднинг „Динамо“ жамоасига қарши ўйинда дебют қилган[1][2] ва жами мавсум давомида 14 ўйинда иштирок этган. 2016-йилги мавсумда „Шўртан“ жамоаси сафида ўйнаган Ғузор жамоасида асосий таркиб ўйинчиси бўлган ва 29 та ўйинда майдонга тушган. У кейинги мавсумни „Навбаҳор“ сафида бошлаган, бироқ бор-йўғи 5 та ўйинда майдонга тушган. 2017-йилнинг 7-апрел куни Ўзбекистон олий лигасидаги илк голини киритиб, жамоасига „Маш’ал“ устидан ғалаба келтирган (1:0)[3]. Мавсум давомида „Шўртан“ жамоасига қайтган ва у ерда яна асосий таркиб футболчисига бўлган. Хасанбой Ўзбекистон олий лигасида жами 50 та ўйин ўтказиб, битта гол урган.

2018-йил бошида Фарғонанинг „Нефтчи“ жамоасида қишки йиғинларида иштирок этган, аммо мураббийларнинг кўригидан ўта олмаган[4]. 2018-йилнинг биринчи ярмида биринчи лиганинг „Ифтихор“ клубида ўйнаган. Клуб раҳбарлари Эргашев ва жамоадоши Турсунбой Хусановни келишилган ўйинларни ташкил этиш ва бундай холатларда иштирок этишда гумон қилиб, футболчиларни калтаклаган. Натижада улар касалхонага ётқизилган[5].

Манбалар

  1. ↑ „ДИНАМО САМАРҚАНД ВС. КОКАНД-1912 0 — 1“. 2019-йил 20-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 19-феврал.
  2. ↑ „«Коканд-1912»: Хасанбой Эргашев дебютировал в высшей лиге в 30 лет“. 2019-йил 20-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 19-феврал.
  3. ↑ „НАВБАҲОР ВС. МАСҲ’АЛ 1 — 0“. 2019-йил 20-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 19-феврал.
  4. ↑ „К «Нефтчи» подключились новые игроки“. 2019-йил 20-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 19-феврал.
  5. ↑ „Бить или не бить. Об агрессии в жизни узбекского футбола“. 2019-йил 20-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 19-феврал.

Ҳаволалар