Hasanboy Qosimov
Ҳасанбой Қосимов (1958-йил, 6-декабр; Андижон вилояти, Асака тумани) — Ўзбекистон қаҳрамони, „Фидокорона хизматлари учун“ ордени соҳиби.
| Ҳасанбой Қосимов | |
|---|---|
| Таваллуди |
1958-йил 6-декабр |
| Фуқаролиги |
|
| Таълими | Тошкент политехника институти |
| Дини | Ислом |
| Мукофотлари |
|
Таржимаи ҳоли
Ҳасанбой Қосимов 1958-йил 6-декабр куни Андижон вилоятининг Асака туманида таваллуд топган. 1982-йилда Тошкент политехника институтини битирган. 1985—1993-йиллар оралиғида асака присеплар заводида мухандис-технолог, техник бюро бошлиғи сифатида фаолият юритган. 2008—2018-йилларда „ГМ Ўзбекистон“ АЖ ишлаб чиқариш бўлимида бош технолог вазифасини ўтаган. 1995-йилда малака ошириш учун Кореяга борган. 2001-йилда УзАутоМоторс томонидан „Матиз“ лойиҳасининг амалга оширилишида Ҳасанбой Қосимов бошчилигидаги бўлинма катта ҳисса қўшди. Ҳ.Қосимов 2018-йилда нафақага чиққан[1].
Мукофотлари
- Фидокорона хизматлари учун ордени (2004-йил)
- Ўзбекистон қаҳрамони (2011-йил)[2]
Манбалар
- ↑ Муҳаммад Али, Раҳмон Қўчқор 2021, с. 162.
- ↑ „Ўзбекистон Қаҳрамонлари кимлар?“. 2023-йил 27-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 27-сентабр 2023-йил.
Адабиётлар
Муҳаммад Али, Раҳмон Қўчқор ва бошқалар. Ўзбекистон қаҳрамонлари. Тошкент: Адабиёт, 2021 — 216-бет. Қаралди: 11-август 2023-йил.