Ҳасанбой Аҳмаджонович Раҳимов (1992-йил 7-январда туғилган) ўзбек эркин курашчиси.

Ҳасанбой Аҳмаджонович Раҳимов
Шахсий маълумотлари
Жинси эркак
Фуқаролиги Oʻzbekiston
Таваллуд санаси 1998-йил 7-январ
Бўйи 188 см
Вазни 113 кг
Спорт
Қайси спорт кураш
Мураббий(лар)и Борис Недарезо
Медаллар

Ислом бирдамлик ўйинлари

3Bronza medali sohibi Коня 2021

Таржимаи ҳоли

Кураш билан 2013-йилда шуғуллана бошлаган. Биринчи марта 2015-йилда кураш бўйича халқаро мусобақаларда иштирок этган. Кадетлар ўртасидаги Осиё чемпионатида 100 килограмм вазн тоифасида учинчи бўлган.

2017-йилда ўсмирлар ўртасида Осиё чемпиони бўлган. 2018-йилда ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг бронза медали совриндори.

2019-йилда 125 кг вазн тоифасида Хитойда ўтказилган Осиё чемпионатида бешинчи бўлган.

2019-йили Қозоғистонда бўлиб ўтган Олимпия ўйинлари олдидан сайёрамиз чемпионатида 125 килограммгача вазн тоифасида ўзбекистонлик спортчи фаолиятида илк бор бронза медалини қўлга киритди ва Миллий олимпия қўмитасига Токиодаги Олимпия ўйинлари лицензиясини тақдим этди.

Чемпионатдан сўнг учта эркин курашчи, жумладан, Хасанбой Раҳмонов антидопинг қоидаларини бузгани учун дисквалификация қилингани ма’лум бўлди. Ўзбекистон Олимпия ўйинлари лицензияси Косово Республикасига берилди[1].

Манбалар

  1. ↑ „Трио оф Олймпиc Лиcенсес Реассигнед Афтер Анти-Допинг Рулес Виолатионс“ (эн). Унитед wорлд wрестлинг. 2020-йил 20-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 7-июн.