Ҳасанбой даҳаси — Юнусобод тумани ҳудудида, Тошкент автомобил ҳалқа йўли, Хасанбой кўчаси ва Қорақамиш канали оралиғида жойлашган. Қадимда шаҳарга кириб келувчи карвон йўллари шу ердан ўтган. Худуди, асосан, боғ ва экинзорлардан иборат бўлиб, Тошкент тумани жамоа хўжалиги тасарруфида бўлган. Мустақиллик йиллари шаҳар таркибига киритилган. Даҳада „Исломобод“, „Беруний“, „Шарқ хақиқати“, „Гулистон“, „Хасанбой“ махаллалари ташкил этилган. Даҳада якка тартибдаги турар жойлар, мактаб, боғча, кичик ва ўрта бизнес субектлари, савдо ва умумий овқатланиш шахобчалари, турли сервис хизматлари кўрсатиб келинмоқда. Тошкент вилоятининг Хасанбой қишлоғига ўтиш жойида қурилиш материаллари сотилади[1]

Манбалар

  1. ↑ Тошкент энсиклопедияси 2009, с. 761.

Адабиётлар

Тошкент.Энсикопедия. Тошкент: Ўзбекистон, 2009 — 780-бет.