Ҳасанвайҳийлар ёки Ҳасануйийлар (курдча: حەسەنوویییەکان) — ўн икки имом шиалигига[2] мансуб курд сулоласи бўлиб, тахминан 959-йилдан 1015-йилгача Эроннинг ғарбий ҳудудларида, жумладан, Эрон Озарбайжони ва Загрос тоғлари ҳудудларида, Шаҳризор ва Хузистон оралиғида ҳукмронлик қилган[3][4]. Ҳасанвайҳийларнинг сўнгги ҳукмдори 1015-йилда Бисотун жанубидаги Сармажда вафот этган. Айнан шу даврда салжуқийлар минтақага кириб келишни бошлаган эдилар[4].

Ҳасанвайҳийлар сулоласи
959–1015
Пойтахт Диновар
Бошқа тиллар Курд тили[1]
Ҳукумат Амирлик
Тарих  
• Асос солинган
959
• Тугатилган
1015
Аввалги давлат
Кейинги давлат
Бувайҳийлар
Анназийлар
Салжуқийлар давлати

Айшанийлар сулоласидан олдинги ҳукмдорлар

Ҳасанвайҳийлардан аввал бу ҳудудда Айшанийлар ёки Ишанийлар номли курд қабиласи ҳукмронлик қилган. Ушбу сулола вакиллари Диновар, Ҳамадон ва Наҳованд туманларини бошқарган эдилар. Сулола амирлари бўлган Ғаним ва Виндад (Аҳмад исмли шахснинг ўғиллари) қарийб 50 йил давомида Аббосийлар халифалигидан ҳокимиятни тортиб олиб, 960—961-йилларгача ҳукмронлик қилганлар. Кейинги авлод Айшаний амирлари эса оилавий қал’аларини сақлаб қола олмади. Ғанимнинг ўғли Дизам Бувайҳийлар қўшинларидан мағлуб бўлди. Виндаднинг ўғли Абдулванҳабни эса рақиб курд гуруҳи асир олиб, Ҳасанвайҳийлар сулоласининг биринчи ҳукмдори Ҳасанвайҳга топширди. Ҳасанвайҳ Ғаним ва Виндаднинг она томондан жияни бўлиб, шу тариқа Айшаний қариндошларига тегишли қал’аларни қўлга киритган[5].

Тарихи

Сулола номи биринчи ҳукмдор Ҳасанвайҳ ибн Ҳусайн (Барзиканий қабиласидан) номидан келиб чиққан эпоним ҳисобланади. Бувайҳийлар сулоласига тобе бўлган[6] Ҳасанвайҳ Сомонийларга қарши бувайҳийларни қўллаб-қувватлаган ва бу орқали маълум даражада куч тўплаш имконига эга бўлган[4]. Охир-оқибат Луристон, Диновар, Наҳаванд ва Ҳамадоннинг катта қисмини назорат қилган ҳамда шу даражада қудратли бўлганки, бувайҳийлар уни безовта қилишдан тийилганлар[7][8]. Ҳасанвайҳнинг таъсири ҳатто Озарбайжонгача етиб борган[2].

Ҳасанвайҳийлар сулоласи даврида зарб этилган тангалар

979-йилда Ҳасанвайҳнинг вафотидан сўнг ўғли Бадр ибн Ҳасанвайҳ ҳукмдор бўлди ва муҳим ютуқларга эришди. Жумладан, тартиб ўрнатди, кучли молиявий бошқарув тизимини ривожлантирди, тоғли ҳудудларда йўллар ва бозорлар қурди, ўз ҳудудидан ўтувчи зиёратчилар хавфсизлигини таъминлади ҳамда тангалар зарб эттирди[4]. Бадр отаси сингари бувайҳийларга садоқат билдиришни давом эттирди[6].

Бадр ибн Ҳасанвайҳдан сўнг 1014-йилда набираси Зоҳир ҳокимиятни қўлга олди. Бироқ Зоҳир атиги 1 йил ҳукмронлик қилгач, бувайҳийлар ҳукмдори Шамс уд-Давла томонидан қувиб чиқарилиб, кўп ўтмай ўлдирилди[8]. Анназийлар Ҳасанвайҳийларга тегишли ғарбий ҳудудларнинг катта қисмини эгаллаб, бевосита ворисларга айландилар. Шарқий ҳудудлар бувайҳийлар қўлига ўтди, жанубий қисмларни эса Какуйийлар эгаллади. Ҳасанвайҳийлар илгари назорат қилган барча ҳудудларни охир-оқибат Тўғрулбек босиб олди[2].

Сармаж қасрини Ҳсанвайҳийлар қурдирган.

Ҳукмдорлари

Манбалар

Адабиётлар

  • Азкаи, Парвиз (2017), „آل حسنویه“, Cентер фор тҳе Греат Исламиc Энcйcлопедиа (форс)
  • Босwортҳ, C.Э.. Тҳе Неw Исламиc Дйнастиэс: А Чронологиcал анд Генеалогиcал Мануал. Неw Ёрк Cитй: Cолумбиа Университй Пресс, 1996. ИСБН 0-231-10714-5. 
  • Гунтер, Мичаэл М. (2010), Ҳисториcал Диcтионарй оф тҳе Курдс, Сcареcроw Пресс, ИСБН 9780810875074
  • Жамес, Борис (2019), „Cонструcтинг тҳе Реалм оф тҳе Курдс (ал-Мамлака ал-Акрадийя): Курдиш Ин-бетwеэннесс анд Мамлук Этҳниc Энгинеэринг (1130-1340 CЕ)“, Гроундед Идентитиэс, дои:10.1163/9789004385337_003
  • Лане-Пооле, Станлей (1894), Тҳе Моҳаммедан Дйнастиэс: Чронологиcал анд Генеалогиcал Таблес wитҳ Ҳисториcал Интродуcтионс, А. Cонстабле анд cомпанй.
  • Тор, Д.Г.. Тҳе Аббасид анд Cаролингиан Эмпирес: Студиэс ин Cивилизатионал Форматион. Брилл Аcадемиc Пуб, 2017. ИСБН 978-9004349896. 
  • Ванлй, Исмет Чéрифф (1976), „ЛЕ ДЕПЛАCЕМЕНТ ДУ ПАЙС КУРДЕ ВЕРС Л'ОУЭСТ (х э -хв э С.) РЕCҲЕРCҲЕ ҲИСТОРИҚУЭ ЭТ ГЕОГРАПҲИҚУЭ“, Ривиста дегли студи ориэнтали (франсузча), 50-жилд
  • Öпенгин, Эргин „Тҳе Ҳисторй оф Курдиш анд тҳе Девелопмент оф Литерарй Курманжи“, . Тҳе Cамбридге Ҳисторй оф тҳе Курдс. Cамбридге Университй Пресс, 2021.