"ҲАСАНХОН" — "Гўрўғли" туркумидаги достонлардан бири. Гўрўғлидан кейинги иккинчи авлод ҳисобланган. Ҳасанхон тўғрисида яратилган мустақил асар. Эл-юрт мудофааси, мамла-катлар ўртасида тинчлик-осойишталик ўрнатиш, мардлик ва дўстлик достоннинг асосий ғоясини ташкил этади. Унда Ҳасанхоннинг Чамбил (халқ поэтик ижодида афсонавий юрт номи; халқ афсоналарида Арманистон, Гру-зия, Озарбайжон, Туркманистон, Ўзбекистон ҳудудларида бўлган дейилади)га олиб келинишига оид воқеалартасвирлаиган. Достон кўпчилик бах-шилар репертуаридан ўрин олиб, Пўлкан шоир (1968, 1976) ва Зоҳир Қўчқор ўғли (1967) дан ёзиб олинган вариантлари нашр қилинган.