Hasanxon Niyoziy
Ҳасанхон Ниёзий (1895-йил, Андижон — 1938-йил, Андижон) — зиёли, педагог олим. Ҳасанхон Ниёзий машҳур педагог, физик олим, шоир Ҳусайнхон Ниёзийнинг акаси.
| Ҳасанхон Ниёзий | |
|---|---|
| Таваллуди |
1895-йил |
| Вафоти | 1938-йил |
| Касби | Педагог |
| Турмуш ўртоғи | Тоирахон Ғозихўжа қизи |
| Болалари |
Одилхон, Басимахон Ситорахон, Ноҳидхон |
| Отаси | Муҳаммад Муса |
| Онаси | Ҳанифа отин |
Ёшлиги
Ҳасанхон Ниёзий дастлаб эски мактабда, 1902—1912-йилларда катта укаси Ҳусайнхон, кичик укаси Салимхон билан отаси Матмусохон Ниёзий (Хаст эшон домла)нинг мадрасасида (кейинчалик „Меҳнат гули“ артели) таълим олади. Ўзбек, араб, форс тилларини мукаммал эгаллайди. Сўнг 4 йил давомида рус-тузем мактабида ўқийди. Мусиқа ва расм чизишни мустақил ўрганган. Ака-укаларнинг Андижондаги уйларида Аҳмад Яссавийдан тортиб Сўфи Оллоёргача, Чўлпондан то Хемингуэйгача бўлган аллома ва адибларнинг китоблари турган. Бу хонадонга Ҳамза, Алихонтўра Соғуний, Ҳамид Олимжон, Муннаввар қори Абдурашидхонов, Абдулла Қодирий, Усмон Носир, Ойбек, Санжар Сиддиқ, Тошмуҳаммад Қори Ниёзий, Наби Расулий, Юнус Ражабий, Ғулом Зафарий, Аббос Бакировлар ташриф буюриб туришган.
Фаолияти
Ҳасанхон Ниёзий 1917-йилдан „Шўрои Ислом“нинг Андижондаги фаолиятида иштирок этган. 1917—1927-йилларда диний соҳада фаолият юритган. Ҳ.Ниёзий 1919—1921-йиллари қуролли қаршилик ҳаракатининг фаолиятида иштирок этган, қўрбошиларни қўллаб-қувватлаган. 1921-йилда „Миллий иттиҳод“ ташкилотига раислик қилган. Бу ташкилот доирасида маърифатпарварлар билан яқин алоқада бўлган. Андижондаги мактабларда таълим берган. 1927-йил отаси вафот этгач, падари бузвукрори ишини ўз зиммасига олган. 1932—1934 йилларда Андижон сув хўжалиги идорасида мироблик вазифасида ишлаган. 1934—1937-йилларда шаҳардаги 18-ўрта мактабда ўқитувчи бўлиб ишлаган, шу билан бирга ўқитувчилар тайёрлаш билим юртининг кечки бўлимида ўқиган. 1937-йил июл ойида қамоққа олинган[1].
Оиласи
Бобоси Муҳаммадхон Ниёз ўғли, отаси Матмуса (Муҳаммад Муса) асли Андижон вилоятининг Олтинкўл туманидан бўлган. Онаси Ҳанифа отин зиёли аёллардан эди. Унинг Ҳусанхон ва Салимхон исмли укалари бўлган. Турмуш ўртоғи Тоирахон Ғозихўжа қизи бўлган. Уларнинг Одилхон, Басимахон, Ситорахон, Ноҳидхон исмли фарзандлари бўлган.
Қатағон қилиниши
Ҳасанхон Ниёзий 1931-йили ГПУ органлари томонидан ҳибсга олинган, 5 кун турмада сақланган.
1931-йил аксилинқилобчи арбоблардан Мусо Нурулло ҳожининг муҳожирликка чиқиб кетишига ёрдамлашганликда, япон фашистларини мақтаб, „Мусулмонобод“ давлат тузиш ғоясини тарғиб этганликда айбланган. 1937-йил 2-июлда Ички Ишлар Халқ комиссарлиги томонидан „Миллий иттиҳод“ ташкилоти аъзоси сифатида ҳибсга олинади. ЎзССР НКВДси „учлиги“ томонидан отувга ҳукм қилинган. Ҳукм 1938-йил 14-декабрда ижро қилиниб, отиб ташланади[2]. Ҳасанхон Ниёзий 1959-йили айбсизлиги исботланиб оқланган.
2019-йилда „Қатағон қурбонлари хотираси“ музейида, музейнинг Андижон ва Гулистон давлат университетлари қошидаги шўбаларида ҳам ака-ука Ҳасанхон ва Ҳусайнхон Ниёзийларнинг экспозицияси очилган.
Манбалар
- ↑ Муҳиддин ПОЛВОН „Қисмат“. уза.уз. Қаралди: 21-июн 2023-йил.
- ↑ СҲОМАҚСУД ИСОҚОВ „САМОЛЙОТ ЙАСАГАНИ УCҲУН ҚАМАЛГАН ОЛИМ“. зиёузcом. Қаралди: 24-июн 2023-йил.