Hasanxon Yahyo Abdulmajid
Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид (Ҳасанхон қори номи билан танилган; 1981-йил 12-январ, Андижон, Ўзбекистон ССР, СССР) — Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан ўтказилган 19-Қур’он мусобақасининг Республика босқичи (2009). У Тошкентда жойлашган „Минор“ жомъэ масжидида имом-хатиб вазифасида бўлган. Дастлаб "Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф" масжидида имом-ноиблик қилган. Кейинчалик "Ҳасанбой" жомъэ масжидининг (Тошкент) имом-ноиблик қилган.Айни вақтда эса яна "Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф" масжидида имом-ноиби
| Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид Ҳасанхон қори | |
|---|---|
| Таваллуди |
1981-йил 12-январ |
| Фуқаролиги |
|
| Таълими |
Тошкент ислом институти Тошкент давлат шарқшунослик университети Ўзбекистон халқаро ислом академияси |
| Касби | имом-хатиб |
| Миллати | ўзбек |
| Дини | ислом |
Таржимаи ҳоли
Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид 1981-йил 12-январда Андижон шаҳрида таваллуд топган[1].
Ютуқлари
Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид 13 ёшидаёқ Қуръонни тўла ёд олган. Шу сабабли кўплаб ютуқларга эришган. Яъни 2005-йил Саудия Арабистони қироллиги Макка шаҳрида ўтказилган халқаро Қур’он мусобақасида қатнашган. Унинг энг катта ютуқларидан бири: 2009-йили Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан ўтказилган 19-Қур’он мусобақасининг Республика босқичида биринчи ўринни олган[1].
Ўқиш фаолияти
2012-йили Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтини тамомлаган[1]. Ундан сўнг Тошкент давлат шарқшунослик университетида иккинчи мутахасисслик бўйича „Тарих ва жаҳон сиёсати“ факултетида ўқиган ва у ерни 2016-йилда тамомлаган. Кейин эса Ўзбекистон халқаро ислом академиясида магистрлик даражасини олиш учун ўқиган. 2022-йил эса „Қур’оншунослик ва ҳадисшунослик“ факултетида докторантурага кирган ва ҳозирда докторлик ишини давом эттирмоқда[2].
Асарлари ва таржималари
Ҳасанхон қори укаси Ҳусанхон қори билан ҳаммуаллифликда „Навоийдан чу топқайлар навоэ“ китобини ёзган. „Йўл ҳаракати фиқҳи“ китобини Тошкент ислом институтини битирган вақтида бакалавр даражасини ёқлаш учун ёзилган илмий ишнинг китоб шаклига келтирилган ҳолати. Бутун ислом дунёсида кенг тарқалган Мавлид китоби „Мавлуди барзанжийни“ ўзбекчага таржима қилиб, шарҳлаган. Ҳамда қорилар ва Қур’он мухлисларига қаратилган „Ҳатми қур’онга мархабо“ китобини ёзган. Охирги китобларидан бири „Қориларнинг олтин силсиласи“да ўзбек қориларининг санадлари келтирилга ва илмий исботлаб чиқилган. Бу китоб тадқиқот кўринишига ҳам эга ва тарихий кўп ҳақиқатларни етказувчи китоб ҳисобланади. Ҳасанхон қори „Қур’он тартили“ қўланма китоби ҳам яратган. Бу китобнинг аудио ва видео қўлланмаси чиқарилган[1]. Унинг „Қур’он ўқиш қўланмаси“ китоби ҳамда „Қироатлар ҳақида“ номли рисоласи ҳам чоп этилган.
Фаолиятлари
Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид Тошкент шаҳрида жойлашган „Минор“ жомъэ масжидида имом-хатиб вазифасида бўлган[1]. 2020-йилдан „Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф жомъэ масжидининг“ имом-ноиби бўлган. Ҳозирда эса "Ҳасанбой" масжидида имом-ноибидир.[3].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 1,4 Тожиалиев, Давронбек „Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид: “Аҳли Қуръоннинг аввало нияти пок бўлмоғи лозим”“. Қадрият.уз. Қаралди: 18-апрел 2023-йил.[сайт ишламайди]
- ↑
Осмондаги болалар / «Ислом то'г'ри о'рганилса, ҳамма замонга мос келади» 13 ёшида қори бо'лган олим билан суҳбат! ЁуТубеда
- ↑ Абсаттаров, Фаррух. „Қандай амаллар рўзани бузади, қайсилари бузмайди? - Рамазонга доир савол-жавоблар“. Кун.уз (2021-йил 14-апрел). Қаралди: 18-апрел 2023-йил.