Hasharotlar introduksiyasi
Ҳашаротлар интродуксияси — ҳашаротларни ўзи яшаб турган жойдан бошқа, янги ҳудудларга келти-риб агробиоценоз энтомофаунасини сунъий бойитиш. Муҳим хўжалик аҳамиятига эга. Ўсимликларни биологик ҳимоя усулида Ҳашаротлар интродуксиясидан кенг фойдаланилади. Одатда, бир тур зарарку-нанда ҳисобига яшашга ихтисослашган энтомофаг ва акарифаглар интро-дуксияси яхши самара беради. Ўзбекистонда 24 тур энтомофаг ва ака-рифаг интродуксия қилинган бўлиб, шундан 11 тури яхши иқлимлашган; улар зараркунанда ҳашаротлар миқ-дорини хўжалик учун сезилмайдиган даражада сақлаб туради. Жумладан, қонли бит паразити афелинус (1931), комсток қурти паразити псевдафикус (1945) яхши иқлимлашди. Иқлимлашмаган турлардан эса мавсумий далага қўйиш усулида фойдаланилади. Ўзбекистонда 1967-йилдан иқлимлаштирилган трихограмма ғўза ҳамда сабзавот экинлари зараркунандаларидан — тунламларга қарши муваффақиятли қўлланмоқ-да. Иссиқхоналардаги ўргимчакканаларга қарши йиртқич кана — фито-сеюлюсни (Ўзбекистонга 1969-йилда олиб келинган) қўллаш яхши самара бермоқда.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |