Ҳассан Кҳалид Ҳассан Ал-Ҳайдос (талаффузи: Ҳассан Холид Ҳассан Ал-Ҳайдос) (1990-йил 11-декабрда туғилган) — қатарлик профессионал футболчи. Ҳассан Ал-Ҳайдос „Ал Садд“ футбол клуби ва Қатар миллий футбол терма жамоасида ҳужумчи сифатида ўйнайди.

Ҳассан Ал-Ҳайдос
Ҳассан 2019-йилда
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Ҳассан Кҳалид Ҳассан Ал-Ҳайдос
Таваллуд санаси 1990-йил 11-декабр (1990-12-11) (35 ёш)
Таваллуд жойи Дўҳа, Қатар
Бўйи 1.70 м[1]
Амплуаси Ҳужумчи
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Ал-Садд
Рақами 10
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
1998—2007 Ал-Садд
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2007— Ал-Садд 336 (102)
Миллий терма жамоа
2007—2009 Қатар У20 4 (4)
2007—2013 Қатар У23 14 (6)
2008—2024 Қатар 170 (36)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)
(2022-йил 29-август учун)

Клублардаги ўйин фаолияти

Ҳассан Ал-Ҳайдос 2012-йилда (Ал Садд)

Ҳассан Ал-Ҳайдос саккиз ёшида „Ал Садд“ футбол клубининг ёшлар жамоасида футбол ўйнай бошлади. Ҳассан Ал-Ҳайдос ўн етти ёшида асосий жамоа сафига қўшилди. Бу вақтда „Ал Садд“ футбол клубининг бош мураббийи Жафал Рашед Ал-Куwари бўлган эди.

Ҳассан Ал-Ҳайдос клуб сафида 2011-йилги Осиё Чемпионлар лигаси доирасида „Жеонбук“ футбол клубига қарши ўйинда майдонга тушган эди. Ушбу ўйинда „Ал Садд“ футбол клуби Ҳассан Ал-Ҳайдоснинг пеналтидан урган голи ҳисобига ғалаба қозонди. Ғалаба „Ал Садд“ футбол клубининг Осиё вакили сифатида Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатига йўл олишини таъминлади[2].

Ҳассан Ал-Ҳайдос Доҳа стадионида ўтказилган сўровномада 2014-йилги „Энг яхши Қатар футболчиси“ деб топилди[3].

Халқаро ўйинлардаги фаолияти

Ҳассан Ал-Ҳайдос 2007-йилда Қатар олимпиада терма жамоаси сафида 2008-йилги ёзги Олимпиада ўйинлари саралаш босқичи доирасида Япония миллий футбол терма жамоасига қарши кечган учрашувда захирадан майдонга тушиб, жамоасига 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишга ёрдам берди. Ҳассан Ал-Ҳайдос мусобақанинг яна иккита ўйинида майдонга тушди. Уларнинг бири Саудия Арабистони миллий футбол терма жамоасига қарши[4], иккинчиси эса Ветнам миллий футбол терма жамоасига қарши ўйинда эди. Шунингдек, Ҳассан Ал-Ҳайдос 2012-йилги ёзги Олимпиада ўйинлари саралаши босқичида Қатар миллий футбол терма жамоасининг сардори сифатида майдонга тушган ва дастлабки босқичда Ҳиндистон миллий футбол терма жамоаси дарвозасига гол урган.эди[5]. Ҳассан Ал-Ҳайдос ушбу учрашувда „Ўйиннинг энг яхши одами“ совринини қўлга киритди[6].

Ҳассан Ал-Ҳайдос Қатар миллий футбол терма жамоаси сафида 2008-йилнинг 10-сентябрида Баҳрайн миллий футбол терма жамоасига қарши 2010-йилги Жаҳон чемпионати саралаш баҳсида майдонга тушди[7]. Ўшандан бери Ҳассан Ал-Ҳайдос Қатар миллий футбол терма жамоаси билан 146 та ўйин ўтказди. Бу ўйинларда Ҳассан Ал-Ҳайдос 32 та гол уришга муваффақ бўлди. Бу кўрсаткич Ҳассан Ал-Ҳайдосни Қатар миллий футбол терма жамоаси тарихидаги энг кўп ўйин ўтказган футболчига ҳамда Муҳаммед Салем Ал-Энази билан биргаликда тўртинчи ўриндаги энг кўп гол урган футболчига айлантирди[8].

Фаолият статистикаси

Клуб

Клуб Мавсум Лига Кубок Лига кубоги Минтақа Жами
Дивизия Ўйин Голлар Ўйин Голлар Ўйин Голлар Ўйин Голлар Ўйин Голлар
Ал-Садд
2006—2007 ҚСЛ 8 0 2 0 0 0 0 0 10 0
2007—2008 16 2 2 0 0 0 1 0 19 2
2008—2009 15 2 2 0 1 1 2 0 20 3
2009—2010 15 6 1 1 2 2 5 0 23 9
2010—2011 18 1 1 0 1 1 14 1 34 3
2011—2012 13 2 2 0 1 0 0 0 16 2
2012—2013 22 5 5 1 1 0 0 0 28 6
2013—2014 24 5 4 2 5 1 9 0 42 8
2014—2015 23 11 4 3 1 0 10 3 38 17
2015—2016 25 12 4 4 1 0 1 0 31 16
2016—2017 19 7 5 3 0 0 1 0 25 10
2017—2018 21 12 4 1 1 0 10 0 36 13
2018—2019 20 10 3 0 0 0 11 2 34 12
2019—2020 18 8 2 0 1 0 9 4 30 12
2020—2021 18 2 2 0 2 0 6 1 28 3
2021—2022 19 7 1 0 0 0 6 1 26 8
2022—2023 0 0 0 0 0 0 0 0 0 0
Жами 294 92 45 15 17 5 85 12 441 124

Халқаро

Қатар
Йил Ўйин Голлар
2008-йил 5 0
2009-йил 11 0
2010-йил 4 0
2011-йил 3 0
2012-йил 8 0
2013-йил 19 1
2014-йил 14 2
2015-йил 13 6
2016-йил 11 5
2017-йил 17 6
2018-йил 12 4
2019-йил 20 3
2020-йил 4 1
2021-йил 22 5
2022-йил 7 3
Жами 170 36

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ „АC2019 Финал Сқуадс“. Тҳе АФC. 2018-йил 28-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 6-январ.
  2. ↑ „ҚФА | Қатар Фоотбалл Ассоcиатион - Ал Садд беат Кашиwа Рейсол фор тҳирд плаcе ин Cлуб Wорлд Cуп“. 2012-йил 13-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 28-феврал.
  3. ↑ „استاد الدوحة: الهيدوس أفضل لاعب في 2014“. алкасс.нет (2015-йил 5-январ). 2015-йил 6-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 5-январ.
  4. ↑ „АФC - Қатар У-23 вс Сауди Арабиа У-23 - Матч Суммарй“. 2012-йил 14-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 28-феврал.
  5. ↑ „Оффиcиал Ҳоме оф Асиан Фоотбалл“. 2012-йил 13-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 28-феврал.
  6. ↑ „حسن الهيدوس : هدفنا التأهل الى اولمبياد لندن“. 2012-йил 29-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 22-ноябр.
  7. ↑ „Қатар Натионал Теам“. Алл Соccер Плаерс. Қаралди: 2008-йил 7-декабр.[сайт ишламайди]
  8. ↑ „Тҳе Ҳигҳест Cап Сcорер“. Ливинг 2022 (2020-йил 26-июл). 2021-йил 20-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 20-сентябр.

Ҳаволалар