Hassan Habibi
Ҳассан Ҳабиби (форсча: حسن حبیبی 1940-йил, 7-февралда туғилган) – эронлик собиқ футболчи. Ҳозирги кунда мураббийлик фаолиятини олиб бормоқда.
|
| |||
| Шахсий маълумот | |||
|---|---|---|---|
| Тўлиқ исми | Ҳассан Ҳабиби Накҳмагҳлаи[1] | ||
| Таваллуд санаси | 1940-йил 7-феврал[2] | ||
| Таваллуд жойи | Кирмон, Эрон[3] | ||
| Бўйи | 1.70 м (5 фт 7 ин)[4] | ||
| Амплуаси | Ҳимоячи | ||
Футболчилик фаолияти
Ҳабиби Кирмон шаҳрида туғилган. Тўрт ёшлигида оиласи Теҳронга кўчиб ўтган. У ерда отаси Соғлиқни сақлаш вазирлигида котиб вазифасида ишлаган. Футболчилик фаолиятини „Шаҳин“ футбол клубида бошлаган. 1958-йилда миллий терма жамоага чақирилган. 1960-йилда Ҳассан Эстегҳлал клубига ўтиб, мазкур клубда бир неча мавсум давомида фаолият юритган. 1964-йилда „ПАС Теҳран“ жамоаси сафига ўтган ва 1971-йилгача шу клуб сафида ҳаракат қилган. 1964-йилги ёзги Олимпия ўйинларида иштирок этган Эрон миллий терма жамоасига сардорлик қилган. 1966-йилги Осиё ўйинлари ва 1968-йилги Осиё кубогида кумуш медални қўлга киритган.
Мураббийлик фаолияти
Футболчилик фаолиятини якунлагандан сўнг Ҳабиби „ПАС Теҳрон“ клубига мураббийлик қилган. 1979-йилда 1980-йилги ёзги олимпия ўйинларида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган Иран миллий терма жамоаси мураббийлар штаби таркибига қўшилган. Бироқ, Совет Иттифоқи томонидан Афғонистон босиб олингани туфайли Эрон Футбол Федерацияси мусобақада қатнашишдан бош тортган. Кейин Ҳассан Ҳабиби бошчилигидаги терма жамоа 1980-йилги Осиё кубогида бронза медалга сазовор бўлган. Эрон Футбол Федерациясининг бош котиби – Нассер Ноамооз истеъфога чиқиши билан Ҳасаан Ҳабиби ҳам терма жамоани тарк этган.
Шундан сўнг Ҳабиби Арарат клубини бошқариб, клубнинг Теҳран ҳудудий лигасидан Азадеган лигасига чиқишига ёрдам берган. 11 йиллик танаффусдан кейин Эрон терма жамоаси бошқарувига қайтган. 1992-йилги ёзги олимпия ўйинларида 23 ёшгача бўлган футболчилардан иборат Эрон терма жамоасини бошқарган. У Карим Багҳери, Меҳрдад Минаванд, Кҳодадад Азизи ва Меҳди Маҳдавикиа каби кўплаб истеъдодли футболчиларни футбол оммасига таништирган.
Футбол бўйича Эрон миллий терма жамоасини 1979-йилдан 1982-йилгача бошқариб борган.
Ютуқлари
1964-йилги Ёзги Олимпиада ўйинлари футболчи сифатида иштирок этган
1968-йилда Эрон миллий терма жамоаси таркибида Осиё кубогини қўлга киритган
1980-йилги Ёзги Олимпиада ўйинлари саралашида Эрон миллий терма жамоасига мураббийлик қилган
1980-йилги Осиё кубогида 3-ўринни эгаллаган Эрон миллий терма жамоасига мураббийлик қилган
Манбалар
- ↑ „ФИФА Плаер Статистиcс: Ҳассан ҲАБИБИ НАКҲМАГҲЛАИ“. ФИФА.cом. 2012-йил 9-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 14-сентябр.
- ↑ Бенжамин Страcк-Зиммерманн. „Ҳассан Ҳабиби“. Натионал Фоотбалл Теамс (1939-йил 7-феврал). 2012-йил 4-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 14-сентябр.
- ↑ „حسن حبیبی“. Қаралди: 27-ноябр 2025-йил.
- ↑ „Ҳассан Ҳабиби“. 2020-йил 18-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 27-ноябр 2025-йил.
