Hassler Whitney
| Ҳасслер Wҳитней | |
|---|---|
|
| |
| Таваллуди |
23-март 1907-йил Неw Ёрк |
| Вафоти |
10-май 1989-йил (82 ёшда) Принcетон, Неw Жерсей |
| Фуқаролиги | АҚШ |
| Соҳаси | Математика |
| Институтлар | |
| Академик раҳбарлари | Георге Давид Биркҳофф |
| Машҳур шогирдлари | |
| Машҳур ишлари | |
| Мукофотлари |
|
Ҳасслер Wҳитней (талаффузи: Хасслер Уитни) (23-март 1907-йил — 10-май 1989-йил) — америкалик математик. Сингуларлик (ўзгачалик) назарияси асосчиларидан бир. Шунингдек, дифференциал геометрия ва топология, алгебраик топология, ҳалокатлар назарияси бўйича ишлари билан танилган. 1983-йил Wолф мукофоти билан тақдирланган.
Wҳитней 1928-ва 1929-йилларда Яле университетидан мос равишда физика ва мусиқа бўйича бакалавр даражасини олган. 1932-йилда Ҳарвард университетидан математика бўйича ПҳД илмий даражасини олган[1][2]. Олим 1930–1931-йилларда Ҳарвард университетида математика ўқитувчиси ва 1934–1935-йилларда ёрдамчи профессор лавозимида ишлаган.
Wҳитней алгебраик ва, айниқса, дифференсиал топология соҳасига салмоқли ҳисса қўшди. Унинг асосий натижаларидан бири саноқли базага эга умумий силлиқ хилма-хилликнинг икки бараваргача катта бўлган Эуcлид фазосига жойлаштириш теоремасидир. Шунингдек, унинг характерли синфлар ва векторли тўпламлар бўйича ишлари ҳам эътиборга лойиқ.
Манбалар
- ↑ О'Cоннор, ЖЖ анд Э Ф Роберцон „Ҳасслер Wҳитней“. Қаралди: 2013-йил 16-апрел.
- ↑ Сеэ Кендиг (2013, сс. 8–10).
| Олим ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |