Ҳассон Диёб (арабча: حسّان دياب‎‎; 1959-йил 6-январда туғилган, Байрут, Ливан) — Ливан университети профессори ва сиёсацҳуноси. 2020-йил 21 январдан бери Ливан Бош вазири, собиқ таълим вазири (2011-2014).

Ҳассон Диёб
арабча: حسان دياب‎‎
 Ливан бош вазири
 
Мансаб даври
21-январ 2020-йилдан
Президент Мишел Авн
Ўтмишдоши Саъд Ҳаририй
 Ливан Олий ва Ўрта таълим вазири
 
Мансаб даври
13-июн 2011-йилдан – 15-феврал 2014-йилгача
Ўтмишдоши Ҳасан Мунайма
Вориси Илёс Бу Саъб
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 1959-йил 6-январ (1959-01-06) (67 ёш)
Байрут, Ливан
Турмуш ўртоғи Нуввор Мавлавий
Болалари 3
Дини Ислом (суннийлик)
Маълумоти Леэдс шаҳар университети
Суррей университети
Бат Университети

Таржимаи ҳоли

1959-йил 6-январда Байрутда туғилган. У Леэдс шаҳар университети ва Суррей университетида таҳсил олган, 1985-йилда Батҳ университетидан компютер муҳандислиги фанлари доктори илмий даражасини олган.

1985-йилдан бери у Байтрутдаги Америка университетида компютер муҳандислиги бўйича дарс берган, 2006-йилда ушбу университетнинг вице-президенти этиб тайинланган ва минтақавий ташқи алоқалар дастурлари учун жавобгар бўлган. 2011-йилдан 2014-йилгача Нажиб Миқотий ҳукуматида Таълим вазири бўлиб ишлаган.