Hassoumi Massaoudou
Ҳассоуми Массаоудоу (талаффузи: Ҳассуми Массауду; 1957-йил 22-октябрда туғилган) — Нигер сиёсий арбоби. 2013–2016-йилларда ва 2021-йилдан ҳозиргача Нигер ташқи ишлар вазири. 2023-йилги Нигердаги давлат тўнтаришидан кейин ўзини Нигер президенти вазифасини бажарувчи деб эълон қилган.
| Ҳассоуми Массаоудоу | |
|---|---|
|
| |
|
Мансаб даври 2023-йил 27-июл (бу маълумот Ватанни ҳимоя қилиш Миллий кенгаши томонидан инкор қилинган) – ҳозиргача | |
| Президент |
Муҳаммад Базоум, ҳозирда де-факто ўзи |
| Ўтмишдоши | Муҳаммад Базоум |
|
Мансаб даври 2021-йил 3-апрел – ҳозиргача | |
| Ўтмишдоши | Ибраҳим Яcоуба |
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди |
1966-йил 22-октябр Бирни Н'Гаоурé, Нигер |
| Сиёсий партияси | Нигер демократияси ва социализми учун партияси |
Сиёсий фаолияти
Массаоудоу 1990-йилда Маҳамадоу Иссоуфоу бошчилигида тузилган Нигер демократияси ва социализми учун партияси асосчиларидан бири. 1990-йилнинг 23–24-декабр кунлари партиянинг таъсис кенгашида Ҳассоуми Массаоудоу партиянинг матбуот ва ташвиқот котиби этиб тайинланган. Нигерда 1993-йил бўлиб ўтган илк кўппартиявий сайловдан кейин Маҳамадоу Иссоуфоу бошчилигида коалицион ҳукумат тузилган. Массаоудоу алоқа, маданият, ёшлар ва спорт вазири сифатида ушбу ҳукумат аъзосига айланди. У 1994-йилнинг сентябрида Маҳамадоу Иссоуфоу бош вазирликни тарк этгунига ва партия коалициядан чиққунига қадар мазкур лавозимда ишлаб турди. 1994-йилнинг 5-октяприда Нигерда янги ҳукумат тузилди.
1996-йилда Ибраҳим Барé Маïнассара томонидан ҳарбий тўнтариш амалга оширилгач, ўша йилнинг 13-июл куни Ҳассоуми Массаоудоу ҳибсга олинган, ҳибсда у жисмоний ва руҳий қийноқларга солинган.
Массаоудоу 1999-йил ноябрдаги парламент сайловида Миллий кенгашга сайланган ва кейинги сайловгача парламент гуруҳининг президенти вазифасини бажарган. 2004-йилда у Нигер демократияси ва социализми учун партияси бош котибининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.
Массаоудоу 2011-йилги президентлик сайловида Маҳамадоу Иссоуфоунинг сайлов кампаниясини бошқарган. Иссоуфоу сайловда ютиб, 2011-йилнинг 7-апрелида ўз лавозимига киришган кундан Ҳассоуми Массаоудоуни президент кабинети директори лавозимига тайинлаган.
Ҳассоуми Массаоудоу президент кабинети директори вазифасида икки йилдан ортиқ ишлагач, 2013-йилнинг 13-августида ички ишлар вазири лавозимига тайинланди. Иссоуфоу иккинчи муддатга сайлангач, 2016-йил 19-октябрда сиёсатчи миллий мудофаа вазири лавозимига тайинланди. Олти ой ўтиб, 19-октябрда у молия вазири лавозимини эгаллади.
2023-йилги Нигердаги давлат тўнтаришидан сўнг Массаоуду президент Муҳаммад Базоум тарафида қолди ва президентни тўнтарган ҳарбий хунтани танқид қилди. Тўнтаришдан кейин, 2023-йилнинг 27-июлида Ҳассоуми Массаоудоу ўзини давлат раҳбари вазифасини бажарувчи сифатида эълон қилди[1].
Манбалар
- ↑ „Нигер солдиэрс деcларе cоуп он натионал ТВ“. ББC Неwс (2023-йил 26-июл). Қаралди: 2023-йил 27-июл.

