Hatem Ben Arfa
Ҳатем Бен Арфа (франсузча: Ҳатем Бен Арфа) 1987-йил 7-мартда Франсияда таваллуд топган. Ҳатем Бен Арфа франсуз футболчиси, Франсиянинг „Лилл“ клуби қанот ҳимоячиси сифатида майдонда тўп сурмоқда. Франсия терма жамоасининг собиқ футболчиси. 5 карра Франсия чемпиони, 3 карра Франсия Суперкубоги соҳиби, Франсия кубоги ва Франсия лига кубоги ғолиби. 2008-йилда у Франсиянинг энг яхши ёш футболчиси деб топилган.
|
Бен Арфа ат тҳе 2016 Cаннес Филм Фестивал | |||
| Шахсий маълумот | |||
|---|---|---|---|
| Тўлиқ исми | Ҳатем Бен Арфа[1] | ||
| Таваллуд санаси | 1987-йил 7-март[2] | ||
| Таваллуд жойи | Cламарт, Франcе[3] | ||
| Бўйи | 1.78 м[3][2] | ||
| Амплуаси | Аттаcкинг мидфиэлдер, wингер | ||
| Ёшлигида аъзо бўлган клублар | |||
| 1994–1996 | АСВ Чâтенай-Малабрй | ||
| 1996–1998 | Монтроуге CФ 92 | ||
| 1998–1999 | Боулогне-Билланcоурт | ||
| 1999–2000 | Версаиллес | ||
| 1999–2002 | ИНФ Cлаирефонтаине | ||
| 2002–2004 | Лён | ||
| Тотал | 330 | (55) | |
Медаллар | |||
Бен Арфа ўз фаолиятини Иле-де-Франснинг турли клубларида бошлаган, шунингдек, Булон-Биланкурда шуғулланган. 1999-йилда у Клерфонтейн спорт академиясига ўқишга кирди. Ўқишни тугатгач, у тўрт йилни „Лион“да ўтказган ва у ерда тўрт марта Франсия чемпиони бўлган. 2008-йилнинг ёзида у Марселга кўчиб ўтган ва бу жамоа билан 2009/10-йилги мавсумда чемпион бўлган ва 2010-йилги Лига кубогини қўлга киритган. 2010/11-йилги мавсумда Бен Арфа Англиянинг „Неwcастле Унитед“ клубига ижарага берилган. 2011-йилнинг январида у жамоанинг тўлақонли футболчисига айланган. У 2011/12-йилги мавсумда „магпийлар“нинг етакчиларидан бири бўлиб, уларга Премер-лигада бешинчи ўринни эгаллашга ёрдам берган. Бироқ кейинчалик франсузда тартиб-интизом билан боғлиқ муаммолар пайдо бўла бошлаган, мураббийлар штаби қарори билан у дублга ўтказилган, кейин эса футболдан бутунлай четлаштирилган. 2015-йилнинг ёзида у „Ница“га эркин агент сифатида қўшилган, яна ўз формасининг чўққисига чиқа олган. Ҳатем Бен Арфа 38 та ўйинда 18 та гол урган ва "ПСЖ" жамоасидан таклиф олган.
2007-йилдан бошлаб Ҳатем Франсия терма жамоасига чақирилган. Ҳатем Бен Арфа ЖЧ-2010, Евро-2012 ва Евро-2016 учун кенгайтирилган аризаларни олган, аммо кейин мураббийлар футболчини эътиборсиз қолдиришган. 2004-йилда у Франсия ёшлар терма жамоаси билан 17 ёшгача бўлганлар ўртасидаги Европа чемпионатида ғолиб чиққан.


Халқаро фаолияти
Франсия ўсмирлар терма жамоасида (17 ёшгача) 22 та ўйин ўтказиб, 15 та гол урган. Франсия терма жамоасининг Бензема, Насри ва Менез каби бошқа ёш иқтидор эгалари билан биргаликда у 2004-йилги 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Европа чемпионатида Франсия терма жамоасининг ғалабасини муваффақиятли исботлаган ва 5 ўйинда 3 та гол урган[4]. Кейинги йили у 18 ёшгача бўлганлар жамоасида ўйнай бошлаган.
2010-йил 5-августда терма жамоанинг янги бош мураббийи Лоран Блан Ҳатемни 11-августда Норвегияга қарши ўртоқлик ўйинига чақирган[5]. Бен Арфа иккинчи бўлимда Мусса Сиссоко ўрнига майдонга тушган ва Франсия 2:1 ҳисобида мағлуб бўлган ўйинда биринчи голни киритган[6].
Халқаро фаолияти[7]
| Миллий терма жамоа сафида | Йил | Ўйин | Гол |
|---|---|---|---|
| Франсия | 2007 | 4 | 1 |
| 2008 | 3 | 0 | |
| 2009 | 0 | 0 | |
| 2010 | 1 | 1 | |
| 2011 | - | ||
| 2012 | 5 | 0 | |
| 2013 | - | ||
| 2014 | - | ||
| 2015 | 2 | 0 | |
| Жами | 15 | 2 | |
| № | Сана | Стадион | Рақиб | Ҳисоб | Натижа | Мусобақа |
|---|---|---|---|---|---|---|
| 1 | 13-октябр 2007-йил | Тóрсвøллур стадиони
Фарер ороллари |
6-0 | 6-0 | УЭФА Евро-2008 саралаши | |
| 2 | 11-август 2010-йил | Уллеваал Стадиони, Норвегия | 1-0 | 1-2 | Ўртоқлик учрашуви |
Манбалар
- ↑ „Аcта дел Партидо cелебрадо эл 07 де жулио де 2020, эн Валенcиа“ [Минутес оф тҳе Матч ҳелд он 7 Жулй 2020, ин Валенcиа] (эс). Роял Спаниш Фоотбалл Федератион. 2021-йил 6-ноябрда асл нусхадан архивланган.
- ↑ 2,0 2,1 „Ҳатем Бен Арфа: Овервиэw“. Премиэр Леагуэ. Қаралди: 2022-йил 8-июл.
- ↑ 3,0 3,1 „Ҳатем Бен Арфа“. Лилле ОСC. 2022-йил 4-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 4-июн.
- ↑ „Пҳилиппе Бергероо : "Ун тоурнои риче д'энсеигнеменц"“ (фр). Френч Фоотбалл Федератион (2003-йил 1-ноябр). 2009-йил 15-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 16-июн.
- ↑ „Карим Бензема анд Ҳатем Бен Арфа ин Лаурент Бланc'с фирст Франcе сқуад“. Гуардиан Медиа Гроуп (2010-йил 5-август). 2011-йил 4-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 26-ноябр.(ингл.)
- ↑ „11/08/2010 Эқуипе де Франcе А – Амиcал“. Федерация футбола Франции (2010-йил 11-август). 2010-йил 29-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 26-ноябр.(Франсузча)
- ↑ Бен Арфа Ҳатем (Wайбаcк Мачине сайтида 7 Оcтобер 2012 санасида архивланган), ффф.фр. Ретриэвед 16 Жуне 2010
- ↑ „Ҳенрй cелебратес ин Франcе ромп“. УЭФА (14-октабр 2007-йил). 30-июн 2018-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 16-декабр 2014-йил.
- ↑ „Фуртҳер wоэ фор Лес Блеус“. Скй Спорц (11-август 2010-йил). 16-декабр 2014-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 16-декабр 2014-йил.
- 7-martda tugʻilganlar
- 1987-yilda tugʻilganlar
- Yashayotgan insonlar
- Alifbo boʻyicha futbolchilar
- Fransiyalik erkak futbolchilar
- Newcastle United F.C. futbolchilari
- OGC Nice futbolchilari
- Olympique de Marseille klubi futbolchilari
- Olympique Lyonnais futbolchilari
- Paris Saint-Germain FC futbolchilari
- Angliya Premyer-ligasi futbolchilari
- Sportchilar
