Hava nagila
Ҳава Нагила
Ҳава Нагила (ивритча: הָבָה נָגִילָה, таржимаси "Келинг, қувонайлик") — машҳур яҳудий халқ қўшиғи. У кўпинча ҳораҳ рақси билан ижро этилади ва тўйлар, байрамлар ҳамда диний маросимларда кенг қўлланади.
Тарихи
Қўшиқнинг мусиқаси Шарқий Европадаги ҳассидик куйларига бориб тақалади. Унинг илдизлари асосан Буковина ва Галисия ҳудудларидаги нигунлардан (диний куйлар) келиб чиққан. Ҳозирги шакли 1918-йилда Эретз Исроилда (ҳозирги Исроил) пайдо бўлган.
Матни
Матнни Авраҳам Тзви Иделсоҳн (1882–1938) ёзган деб ҳисобланади. У машҳур мусиқашунос ва композитор бўлиб, яҳудий фолклорини тўплаш ва қайд этишда катта ҳисса қўшган. Матнда яҳудий халқининг қайта тикланиши ва қувончи ифодаланади.
- Туғилган: 14-июл 1882, Латвия
- Вафот этган: 14-август 1938, АҚШ
- Касби: Мусиқашунос, композитор, хонанда
- Машҳурлиги: "Яҳудий мусиқасининг отаси" сифатида танилган. У 10 жилдлик Яҳудий халқ мусиқаси антологиясини яратган.
Аҳамияти
- Миллий уйғониш рамзи сифатида танилган.
- Диаспорадаги яҳудийлар учун бирлашув ва қувонч қўшиғи бўлиб хизмат қилган.
- 20-асрда бутун дунёда машҳур бўлиб кетган. Масалан, қўшиқни Ҳаррй Белафонте каби машҳур хонандалар ижро этган.
Маданиятдаги Ўрни
- Яҳудий тўйлари ва байрамларида энг машҳур қўшиқ.
- АҚШ, Европа ва Лотин Америкасида ҳам машҳур бўлган.
- Кўплаб машҳур сан’аткорлар репертуарида мавжуд.
- Кино, театр ва оммавий маданиятда кенг ишлатилган.
Манбалар
- Иделсоҳн, Абраҳам З. Жеwиш Мусиc ин Иц Ҳисториcал Девелопмент. 1929.
- Слобин, Марк. Тенемент Сонгс: Тҳе Популар Мусиc оф тҳе Жеwиш Иммигранц. 1982.
- Жеwиш Виртуал Либрарй – Ҳава Нагила
- Энcйcлопедиа Жудаиcа – "Иделсоҳн, Абраҳам З."
- Wикипедиа – Ҳава Нагила