Havaskor atletika uyushmasi
Ҳаваскор Атлетика Уюшмаси (ААУ) – АҚШда жойлашган ҳаваскор спорт ташкилоти[1]. Кўп тармоқли спорт ташкилоти бўлиб, фақатгина ҳаваскор спорт турлари ва жисмоний тайёргарлик дастурларини ривожлантириш ҳамда тарғиб қилишга бағишланган[2]. Бутун мамлакат бўйлаб 900 мингдан ортиқ аъзога эга, уларнинг 100 мингдан зиёди кўнгиллилардир[3]. Асосий тамойили – „Спорт ҳамма учун, абадий“.
| Қисқартма | ААУ |
|---|---|
| Тури | Ҳаваскор спорт ташкилоти |
| Ишга тушган санаси |
21-январ, 1888-йил Ню-Ёрк атлетика клуби |
| Жойлашуви | Лаке Буэна Виста, Флорида, АҚШ |
| Асосчи(лар)и | Жамес Эдwард Сулливан |
| Президент/CЕО | Ж. Б. Мирза |
| Аъзолари | умумиллий миқёсда 900 000 нафар атлет ва мураббийлар |
| Вебсайти | аауспорц.орг |
ААУ 1888-йил 21-январда Жамес Э. Сулливан ва Wиллиам Буcкингҳам Cуртис томонидан ҳаваскор спортда ягона стандартларни яратиш мақсадида ташкил этилган[4]. Шундан бери АҚШдаги ёш спортчилар учун аксарият миллий чемпионатлар ААУ раҳбарлиги остида ўтказилиб келиади. Ташкил этилган пайтдан бошлаб ААУ жамоат томонидан қўллаб-қувватланадиган ташкилот сифатида АҚШ спорти номидан турли спорт федерациялари орасида вакиллик қилган. 1800-йилларнинг охири ва 1900-йилларнинг бошларида Спалдинг компаниясининг Спалдинг Атҳлетиc Либрарй нашриёти ААУнинг расмий қоидаларини чоп этган.
ААУ илгари ҳозирги АҚШ Олимпия ва Паралимпия қўмитаси билан яқиндан ҳамкорлик қилиб, АҚШ спортчиларини Ёзги ва Қишки Олимпиада ўйинларига тайёрлашда, шунингдек, миллий жамоани шакллантириш учун спортчиларни саралашда муҳим рол ўйнаган. Ушбу фаолият доирасида 1949-йилда ААУ Жуниор Олймпиc Гамес (ААУ ёшлар олимпия ўйинлари) мусобақасини ташкил этилган бўлиб, унда 8 ёшдан 16 ёшгача (баъзи спорт турларида ундан катта) спортчилар иштирок этишлари мумкин эди. Ушбу мусобақаларда кейинчалик жаҳон ва Олимпия чемпионларига айланган кўплаб спортчилар қатнашган ва бу ўйинлар ҳозиргача ҳар йили ўтказиб келинади.
1970-йилларга келиб ААУ тобора кучайиб бораётган танқидларга учради. Кўплар унинг бошқарув тизими эскирган деб ҳисоблади. Аёлларга айрим мусобақаларда қатнашиш тақиқланган эди, баъзи югурувчилар эса иштирокдан четлатилган. Спорт анжомлари саноати ҳам ААУни танқид қилиб, ўз маҳсулотлари ва ўйин жиҳозларига нисбатан эскирган ёки ортиқча стандартлар жорий этиш орқали янгиликларни чеклаётганини айтди. Шу даврда, 1978-йилда қабул қилинган „Олимпия спорт турлари тўғрисидаги қонун“ АҚШ Олимпия қўмитасини қайта ташкил этди ҳамда Олимпия спорт турлари учун мустақил миллий бошқарув органларини (НГБс) тиклади. ХХ асрнинг иккинчи ярмида спортнинг касбийлашуви ААУ фаолиятига салбий таъсир кўрсатди. Натижада, ААУ халқаро спортдаги таъсирини ва аҳамиятини йўқотди ва ўз диққатини, асосан, ёш спортчиларни қўллаб-қувватлаш ҳамда миллий спорт тадбирларини ташкил этишга қаратди.
Манбалар
- ↑ „Аматеур Атҳлетиc Унион (ААУ) | Голд Cоаст Гймнастиcс“ (эн). www.гcгйм.cом. Қаралди: 2018-йил 4-июн.
- ↑ „Аматеур Атҳлетиc Унион оф тҳе Унитед Статес | Америcан спорц организатион“ (эн). Энcйcлопедиа Британниcа. Қаралди: 2018-йил 4-июн.
- ↑ „ААУ - Аматеур Атҳлетиc Унион Жобс ат Wорк Ин Спорц“. www.wоркинспорц.cом. Қаралди: 2018-йил 4-июн.
- ↑ Wиллиам Буcкингҳам „Фатҳер Билл“ Cуртис: Фоундер оф тҳе У. С. Олймпиc Cоммиттеэ, бй Лоwелл М. Сеида (1998)