Haven Coleman
| Ҳавен Cолеман | |
|---|---|
|
Ҳавен Cолеман 2019-йилда | |
| Таваллуди | 2006-йил 29-март[1] |
| Фуқаролиги | Америка |
| Атроф-муҳит ҳимояси фаолияти | |
| Ёутҳ cлимате стрике | |
Ҳавен Cолеман (2006-йил 29-мартда туғилган)[2] – америкалик иқлим ва атроф-муҳит фаоли[3]. У Алехандриа Вилласеñор ва Исра Ҳирси билан биргаликда АҚШ Ёутҳ cлимате стрике ташкилотининг ҳаммуассиси ва ҳаммуаллифидир[4][5]. Бу ташкилот иқлим инқирози ҳақида хабардорликни ошириш ва ўзгаришларни амалга оширишга мўлжалланган[6] .
Ҳаёти
Ҳевен Cолеман Колородо штатининг Денвер шаҳрида туғилган[2]. У Денвер давлат мактаби ўқувчисидит[7].
Фаолияти
Cолеман атроф-муҳит ҳимоясига 10 ёшида, севимли ҳайвони – ялқовларнинг ўрмонлардан ҳайдаб чиқарилаётгани туфайли йўқ бўлиб кетаётганини билиб қолгач, қизиқа бошлаган. У барқарор ҳаёт тарзидан илҳомланиб, ҳаётида катта ўзгаришлар қилган[8]. „Cлимате Реалитй Прожеcт“даги тренинглари унинг билимини янада кенгайтирган[9].
Грета Тҳунбергнинг экологик фаолияти ва Европадаги ёшлар иқлим бўйича ҳаракатларини кўргач, у ҳам шундай қилишни истаган. Шундай қилиб, 2019-йил январ ойидан бошлаб[6], 13 ёшида у корхоналар ёки давлат бинолари олдида норозилик билдиришни бошлаган[10]. Масалан, Колорадо штат Капитолийи олдида шундай намойишлардан бирида қатнашган[11]. У ҳар жума ҳавонинг сифати, кўмир электр стансияларини ёпиш, қайта тикланадиган энергия каби масалалар бўйича сиёсий чоралар ишлаб чиқишни талаб қилиб намойиш ўтказган. У шунингдек сайланган амалдорларга бу масалалар хусусида электрон мактублар юборган. Мактабдаги синфдошлари унинг фаоллигини ғалати деб билган ҳолда уни ҳақорат қилишган[8].
Аввалига тенгдошларидан ажралиб қолган Cолеман, кейинроқ Исра Ҳирси ва Алехандриа Вилласенор билан биргаликда АҚШда Ёутҳ cлимате стрикени ташкил қилган<[12]. Шундан бери АҚШнинг кўплаб штатларида иқлим мавзуси бўйича норозиликлар ўтказиб келинмоқда[13]. 15-март куни 120 дан ортиқ мамлакат иштирокида халқаро ёшлар норозилиги бўлиб ўтган[14].
Cолеман штат сенатори Cорй Гарднер билан шаҳар ҳокимияти томонидан ўтказилган жамоат форумида углерод ифлослантирувчилари ҳақида гаплашгач, интернетда машҳурликка эришган. У сенатордан бу масала бўйича чора кўришни илтимос қилган ва бу жараённи осонлаштириш учун оммавий ҳаракат ташкил қилишни таклиф қилган, аммо Гарднер бу таклифни рад этган[10].
Оммавий ахборот воситаларида пайдо бўлиши билан у Ал Горенинг эътиборини тортган, у Cолеманни „Тҳе Cлимате Реалитй Прожеcт“ томонидан ташкил этилган 24 Ҳоурс оф Реалитй кампаниясида суҳбатга таклиф қилган[10].
Cолеман ҳозирда атроф-муҳит ва ижтимоий адолат кампанияларини жадалаштиришга қаратилган Арид агентлигида ишлайди[15].
Манбалар
- ↑ @исраҳирси. „Меннинг иқлим фаолиятидаги ҳамкасбим @ҳавенрутҳиэ... 13 ёшга тўлганинг билан!“ (2019-йил 29-март).
- ↑ 2,0 2,1 Ҳармеэт Каур.. „Ше'с 12 анд ше'с трйинг то саве тҳе wорлд бй скиппинг счоол“. CНН. Cабле Неwс Нетwорк (2019-йил 15-март). Қаралди: 2020-йил 10-сентябр.
- ↑ „Скиппинг Счоол Ароунд Тҳе Wорлд То Пуш Фор Аcтион Он Cлимате Чанге“ (эн). НПР.орг (2019-йил 14-март). Қаралди: 2020-йил 10-сентябр.
- ↑ Нардино, Мередитҳ „Меэт тҳе 13-Еар-Олд Организер оф тҳе УС Ёутҳ Cлимате Стрике“ (эн-УС). ДоСометҳинг.орг. Қаралди: 2020-йил 10-сентябр.
- ↑ „19 ёутҳ cлимате аcтивисц ёу шоулд бе фоллоwинг он соcиал медиа“ (эн). Эартҳ Дай (2019-йил 14-июн). Қаралди: 2020-йил 10-сентябр.
- ↑ 6,0 6,1 „Cлимате Реалитй Леадер Ҳавен Cолеман Талкс Тодай'с Ёутҳ Cлимате Стрике“ (эн). Cлимате Реалитй. Тҳе Cлимате Реалитй Прожеcт (2019-йил 15-март). Қаралди: 2020-йил 10-сентябр.
- ↑ Эастман, Катиэ. „А Денвер теэн гоэс он стрике фор тҳе cлимате эверй Фридай – анд тҳис wеэк, ше wилл марч wитҳ Грета Тҳунберг ин НЙC“. КУСА.cом (2019-йил 19-сентябр). Қаралди: 2020-йил 10-сентябр.
- ↑ 8,0 8,1 Минутаглио, Росе. „Тҳе Wорлд Ис Бурнинг. Тҳесе Гирлс Аре Фигҳтинг то Саве Ит.“. ЭЛЛЕ. Ҳеарст Магазине Медиа, Инc (2019-йил 14-март). Қаралди: 2020-йил 10-сентябр.
- ↑ Борунда, Алежандра. „Тҳесе ёунг аcтивисц аре стрикинг то саве тҳеир планет фром cлимате чанге“ (эн). Энвиронмент. Натионал Геограпҳиc Партнерс, ЛЛC. (2019-йил 13-март). 2019-йил 15-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 10-сентябр.
- ↑ 10,0 10,1 10,2 Кутз, Жессиcа. „Меэт тҳе 12-еар-олд аcтивист такинг политиcианс то таск овер cлимате чанге“. Грист. Грист Магазине, Инc. (2019-йил 23-феврал). Қаралди: 2020-йил 10-сентябр.
- ↑ Буднер, Али. „Меэт тҳе Моунтаин Wест Теэнс Организинг тҳе У.С. Ёутҳ Cлимате Стрике“. Элементал (2019-йил 13-март). 2021-йил 17-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 10-сентябр.
- ↑ Ли, Анг. „'Ит Wилл Бе Тоо Лате фор Мй Генератион.' Меэт тҳе Ёунг Пеопле Организинг а Массиве Cлимате Чанге Протест“. Тиме Инc. (2019-йил 14-март). 2024-йил 20-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 10-сентябр.
- ↑ Буднер, Али. „Меэт Тҳе Моунтаин Wест Теэнс Организинг Тҳе УС Ёутҳ Cлимате Стрике“ (эн). Cолорадо Публиc Радио (2019-йил 12-март). Қаралди: 2020-йил 10-сентябр.
- ↑ Барcлай, Элиза; Амариа, Каиназ. „Пҳотос: кидс ин 123 cоунтриэс wент он стрике то протеcт тҳе cлимате“ (эн). Вох. Вох Медиа, ЛЛC. (2019-йил 15-март). Қаралди: 2020-йил 10-сентябр.
- ↑ „Ҳавен Cолеман“ (эн). СХСW ЭДУ 2020 Счедуле. СХСW, ЛЛC.. 2021-йил 17-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 10-сентябр.