Haven Denney
Ҳавен Денней (талаффузи: Ҳейвен Денни; 1995-йил 28-октябрда туғилган) — жуфтликда конкида учиш мусобақаларида иштирок этган америкалик собиқ фигурали учувчи. Собиқ шериги Брандон Фраизер билан бирга икки карра Скате Америcа турнирининг кумуш медали совриндори (2014, 2016), 2014 CС Ломбардиа Тропҳй чемпиони, 2013-йилги ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпиони ва 2017-йили АҚШнинг миллий чемпиони бўлган[1].
| Ҳавен Денней | |
|---|---|
|
| |
| Шахсий маълумотлари | |
| Давлат |
|
| Таваллуди |
1995-йил 28-октябр Флорида |
| Она шаҳри | Иллиноис |
| Олдинги шериклари | Даниэл Раад, Брандон Фразиэр |
| Учишни бошлаган | 2004 |
| Шахсий рекордлари | |
| Қисқа дастур | 68.65 |
| Эркин дастур | 130.75 |
Фаолияти
Илк фаолияти
Ҳавен Денней ва Брандон Фразиэр биринчи марта 2002-йилда муз устида рақсга тушишдан олдин фигурали учувчилар сифатида жуфтлик ҳосил қилишган[2]. Фигурали учиш бўйича улар 2005-йилдан 2008-йилгача Жим Петерсон ва Лйндон Жоҳнстон мураббийлигида уч мавсум давомида бирга мусобақаларда қатнашишган. Балоғатга етмаганлар даражасидаги икки мавсумда иштирок этгандан сўнг жуфтлик бир даражага кўтарилган ва 2008-йилда АҚШ чемпионатининг бронза медалини қўлга киритган[3].
2011 — 12-йилги мавсум: Ўсмирлар ўртасидаги Гран-при
Денни / Фразиэр жуфтлиги 2011-йил баҳорида яна бирлашган[4]. Улар 2011 — 2012-йилги ўсмирлар ўртасидаги Гран-при сериясида Латвия ва Австрияда бўлиб ўтган босқичларда 8 ва 7-ўринларни эгаллашган. Жуфтлик 2012-йилги АҚШ чемпионатида ўсмирлар даражаси унвонини қўлга киритган ва 2012-йилги ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида иштирок этиши учун тайинланган ҳамда у ерда 4-ўринни эгаллаган. Бу жуфтликка 2012-йилнинг кузигача Cолорадо штатининг Cолорадо-Спрингс шаҳрида Далилаҳ Саппенфилд мураббийлик қилган.
2012 — 13-йилги мавсум: Ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпиони унвони
2012 — 2013-йилги мавсумда Денней / Фразиэр жуфтлиги Ню-Ёркнинг Лаке Пласид шаҳрида бўлиб ўтган 2012 — 2013-йилги ўсмирлар ўртасидаги Гран-при мусобақасида 4-ўриндан жой олган. Улар 2013-йилги ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида олтин медални қўлга киритганлар.
2013 — 2014-йилги мавсум: Гран-при дебюти
Жуфтлик 2013 — 2014-йилги мавсумдаги Гран-при мусобақасининг 2013 Скате Cанада Интернатионал ва 2013 НҲК Тропҳй босқичларида бешинчи ўринни эгаллаган. Улар 2014-йилги АҚШ чемпионатида бешинчи, кейин эса 2014-йилги АҚШ чемпионатида тўртинчи ўриндан жой олишган.
Дастурлари
(Фразиэр билан)
| Мавсум | Қисқа дастур | Эркин дастур |
|---|---|---|
| 2019 — 2020 |
|
|
| 2018 — 2019 |
|
|
| 2017 — 2018 |
|
|
Натижалари
ГП: Гран-при; CС: Чалленгер серияси; ЖГП: Ўсмирлар ўртасидаги Гран-при
Фразиэр билан
| Халқаро | ||||||||||
|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|
| Мусобақа | 05 — 06 | 07 — 08 | 11 — 12 | 12 — 13 | 13 — 14 | 14 — 15 | 16 — 17 | 17 — 18 | 18 — 19 | 19 — 20 |
| Жаҳон чемпионати | 12 | 20 | ||||||||
| Европа чемпионати | 4 | 7 | 8 | 5 | ||||||
| CС Голден Спин | 4 | |||||||||
| CС Ломбардиа | 1 | |||||||||
| CС Небелҳорн Тропҳй | 6 | |||||||||
| CС Непала Мемориал | 4 | |||||||||
| CС УС Cлассиc | 4 | |||||||||
| Непела Тропҳй | 4 | |||||||||
| Халқаро: Ўсмирлар | ||||||||||
| Жаҳон чемпионати | 4 | 1 | ||||||||
| ЖГП Австрия | 7 | |||||||||
| ЖГП Латвия | 8 | |||||||||
| ЖГП АҚШ | 4 | |||||||||
| Миллий | ||||||||||
| АҚШ чемпионати | 10-В | 3-И | 1-Ж | 5 | 5 | 2 | 1 | 5 | 2 | 5 |
| Даражалар: В = Вояга этмаганлар; И = Ўрта; Ж = ўсмирлар | ||||||||||
Манбалар
- ↑ Cлоутиэр, Cлаире. „Интервиэw wитҳ Денней/Фразиэр“. А Дивине Спорт (2016-йил 21-сентябр).
- ↑ Маммосер, Сcотт. „Cаин анд ЛеДуc cаптуре Паир’с У.С. титле“. Голден Скате (2019-йил 26-январ).
- ↑ Слатер, Паула. „Денней анд Фразиэр таке натионал паирс титле“. Голден Скате (2017-йил 21-январ).
- ↑ Cлоутиэр, Cлаире. „У.С. Чампионс Ҳавен Денней анд Брандон Фразиэр: "Wе wант то шоw эверёне тҳат wе стилл ҳаве а лот то гиве"“. фигурескатерсонлине.cом (2017-йил 26-июл). 2018-йил 7-июлда асл нусхадан архивланган.