Ҳаво-космик самолёт - атмосфера (ҳаво) ва космик фазода учиришга мўлжалланган, ҳам самолёт, ҳам космик учиш аппарати хусусиятларига эга бўлган реактив учиш ап-парати. Худди самолёт каби аэродромдан учирилиб, космик кема каби тезлиги орбитал тезликкача етказилиб. космик фазода парвоз қилиш ва яна аэродромга қўндиришга мўлжалланади. Асосий вазифаси — узоқ муддат орбитада парвоз қиладиган экипажли орбитал ст-яларни зарур нарсалар (озиқ-овқат, усқуналар) билан таъминлаш ва экипажни алмаштириш. Ундан ҳарбий мақсадларда ҳам фойдаланиш кўзда тутилади. Ҳ.-к.с.нинг экспериментал лойиҳалари (мас, АҚСҲ да "Астро", Англияда "Мустард") яратилган, лекин бирор самара бермаган.