Havo bilan isitish
Ҳаво билан иситиш - хоналарни қизиган ҳаво ёрдамида иситиш. Ҳаво қиздиргич, ҳаво айланадиган қувурлар, ҳаво ҳайдовчи ва сўрувчи қурилмалар, ҳавони очиб-ёпиш кла-панларидан ташкил топган. Ҳаво иссиқ сув, буғ, ёқилғи ва электр қув-вати ёрдамида қиздирилади. Қизиган ҳаво полга, шипга ёки деворга ўрнатиладиган агрегатлар ёрдамида хоналарга юборилади.
Ҳ. билан и.нинг рециркуляцион (фой-даланилган иссиқ ҳаводан яна фойдаланиладиган) ва вентиляция билан қўшилган хиллари мавжуд. Биринчи усулда қиздириладиган ҳаво истилаётган хонанинг ўзидан олинади. Иккинчи усулда эса ҳавонинг бир қисми ташқаридан, қолган қисми хонанинг ўзидан олинади. Ташқи ва ички ҳавонинг ҳажмини исталган нисбатда ўзгартириш мумкин. Қиздириладиган ҳавони фақат ташқаридан оладиган тизимлар ҳам бор. Бундай тизимлар, мас, битта ҳаво қиздиргич билан бир неча хонадонни иситишда қўлланади (бундай ҳолда сиркуляция орқали ҳавонинг бир хонадондан иккинчи хонадонга ўтиши мақсадга муво-фиқ эмас). Иш жараёнида зарарли газ ёки чанг чиқадиган саноат биноларида ҳам сиркуляциядан фойдаланилмайди. Ҳ. билан и. тизимларида ҳавонинг ҳаракати ҳаво қиздиргичдан олдинги ва кейинги температуралар ҳамда ҳаво зичлиги фарқи эвазига табиий ҳолатда ёки механик ҳайдаш туфайли содир бўлади. Кейинги ҳолда электр вентиля-торлардан фойдаланилади.
Ҳ. билан и.нинг бошқа марказий иси-тиш тизимларидан афзаллиги шунда-ки, бунда металл кам сарфланади (чунки сув ёки буғ билан иситиш тизимларидаги сингари металл иситиш жиҳозлари ва қувурларидан фойдаланилмайди). Ҳ. билан и. вентиляция билан қўшилганда бир йўла хонадаги ҳавони мўътадиллаштиради (кондицирлай-ди). Саноат бинолари сехларида, жамоат биноларида, хоналари кўп бўлган биноларда (агар қурилиш кон-струксиялари бўшлиқларидан ҳаво канали сифатида фойдаланишнинг имкони бўлса) Ҳ. билан и. кўпроқ самара беради. Ҳ. билан и., асосан, жамоат ва саноат биноларини иситишда қўлланади. Россия, АҚСҲ ва бошқа ривожланган давлатларда Ҳ. билан и. тизими турар жой биноларида ҳам қўллана бошлади.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |