Havo harorati
Ҳаво ҳарорати атмосфера ҳолатининг термодинамик параметрларидан биридир. Термометр билан ўлчанади.
| Ҳаво ҳарорати | |
|---|---|
| Ўлчами | Θ |
| Ўлчов бирлиги | |
| СИ | К |
| СГС | К |
| Шархлар | |
Умумий хусусиятлар
Ҳар бир нуқтада ҳаво ҳарорати доимий равишда ўзгаради; Ернинг турли жойларида бир вақтнинг ўзида ҳарорат турлича бўлади. Ер юзасида ҳаво ҳарорати жуда кенг диапазонда ўзгариб туради: унинг ҳозирги кунга қадар кузатилган экстремал қийматлари +58,4 ˚С (1922- йил 13- сентябр Саудия Арабистонида) ва −89,2 ˚С (1983- йил 21 — июл Совет Иттифоқида Шарқий Антарктидада жойлашган „Восток“ Антарктика станцияси) [1][2] қайд этилган. Баландлик ошиши билан ҳаво ҳарорати турли қатламларда ва ҳолатларда турлича ўзгаради. Ўртача, у дастлаб 10-15 км баландликка (қутб кенгликларида тахминан −65 ˚С гача ва тропик кенгликларда −45 ˚С гача) пасаяди, кейин эса 50-60 км баландликда 0- +2 ˚С гача исийди. Кейин яна тушади ва ҳоказо.
Нисбий шкала
Кўпгина мамлакатларда ҳаво, тупроқ ва сувнинг ҳарорати халқаро ҳарорат шкаласи ёки физик ўлчовларда умумий қабул қилинган Целсий шкаласи (˚C) даражаларида ифодаланади. Ушбу шкаланинг ноли музнинг эриш ҳароратига ва +100 ˚C — сувнинг қайнаш нуқтасига мос туширилган. (нормал атмосфера босимида) Бироқ, АҚШ ва бошқа бир қатор мамлакатларда Фаренгейт (˚Ф) шкаласи нафақат кундалик ҳаётда, балки метеорологияда ҳам қўлланади. Ушбу шкалада музнинг эриш нуқтаси ва сувнинг қайнаш нуқтаси орасидаги интервал 180˚ га бўлинади, музнинг эриш нуқтаси +32 ˚Ф қиймати билан белгиланади. Шундай қилиб, Фаренгейтнинг бир даражасининг қиймати 5/9 ˚C га, Фаренгейт шкаласининг ноли эса −17,8 ˚C га тенг. Целсий шкаласи бўйича нол +32 ˚Ф ва +100 ˚C = +212 ˚Ф га мос келади.
Мутлоқ шкала (Абсолют)
Бундан ташқари, мутлоқ ҳарорат шкаласи (Келвин шкаласи), К, назарий метеорологияда қўлланади. Ушбу шкаланинг ноли молекулаларнинг иссиқлик ҳаракатининг тўлиқ тўхташига тўғри келади, яъни мумкин бўлган энг паст ҳарорат. Целсий шкаласида бу −273,15 ˚C ни ташкил қилади, аммо амалда бу қиймат −273 ˚C гача яхлитланади. Мутлақ шкала бирлигининг қиймати Селсий даражасининг қийматига тенг. Шунинг учун Селсий шкаласининг ноли абсолют шкаланинг 273-нуқтасига (273 К) тўғри келади. Мутлақ шкалада барча ҳароратлар ижобий, яъни мутлақ нолдан юқори. Худди шу шкалада нормал атмосфера босимида сувнинг қайнаш нуқтаси 373 К ни ташкил қилади.
Турлари
- Фаол ҳарорат — ҳаво ҳарорати, бутун вегетация даврида биологик минимумдан юқори.
- Максимал ҳарорат — маълум бир вақт ичида ҳаво, тупроқ ёки сувнинг энг юқори ҳарорати.
- Минимал ҳарорат — маълум бир вақт ичида ҳаво, тупроқ ёки сувнинг энг паст ҳарорати.
Ҳарорат рекордлари
Ер юзаси яқинидаги энг паст ҳаво ҳарорати сайёра қутбларида кузатилади. Бундай ҳолда, мутлақ ҳарорат минимал ёки ўртача йиллик қийматларнинг минимал кўрсаткичлари назарда тутилиши мумкин.
- 1922-йил 13-сентабрда Ливиянинг Эл-Азизия шаҳрида +58,2 ˚C ҳарорат қайд этилди. Бугунги кунга келиб, бу натижа хато деб ҳисобланади ва шунинг учун Жаҳон метеорология ташкилоти 1913 — йил 10 — июлда Ўлим водийсидаги Гренландия ранчосида (Калифорния, АҚШ) қайд этилган +56,7 ˚C ни рекорд деб ҳисоблайди [3] . Норасмий маълумотларга кўра, шу куни Саудия Арабистонида (жойлашуви номаълум) +58,4 ˚C қайд этилган.
- 1983 — йил 21 — июлда Антарктиданинг Восток станциясида денгиз сатҳидан 3420 м баландликда рекорд даражадаги паст ҳарорат −89,2 ˚C қайд этилди [1][2] . Восток станциясида ўртача йиллик ҳарорат −60,2 ˚C га тенг.
- 2013 — йил 9 — декабрда Америка Геофизика Иттифоқи конференциясида бир гуруҳ америкалик тадқиқотчилар 2010 — йил 10 — августда Антарктида нуқталаридан бирида ҳаво ҳарорати −135,8 ° Ф (-93,2 ° С) га тушгани ҳақида хабар беришди. Ушбу маълумот НАСА сунъий йўлдош маълумотларини таҳлил қилиш натижасида аниқланди [4] . Т. Сcамбоса (инглизча: Тед Сcамбос) хабар беришича, натижада олинган қиймат рекорд сифатида қайд этилмайди, чунки у термометр билан эмас, балки сунъий йўлдош ўлчовлари натижасида аниқланган [5] .
- 1963 -йил 27 -июлда Швеция устидан тахминан 85 000 м баландликда атмосферада −143 ° C ҳарорат қайд этилди.
Энг юқори ўртача йиллик ҳарорат 1960-1966 йилларда Эфиопиянинг Даллол шаҳрида қайд этилган ва шу 7 йил давомида ўртача +34,4 ˚C ни ташкил қилган. Энг паст ўртача йиллик ҳарорат Восток стансиясида кузатилади: −57,3 ˚C ва координаталари 78˚ ж.к ва 96˚ ш. у. бўлган нуқтада −57,8 ˚C. Энг паст қор ҳарорати 1933 йилда Оймяконда қайд этилган, ўшанда қор юзасининг ҳарорати −69,6 ˚C бўлган.
Ҳаволалар
- Россиядаги ҳарорат рекордлари. Бутунроссия Гидрометеорология илмий-тадқиқот институти (Wайбаcк Мачине сайтида 2022-11-21 санасида архивланган)
Адабиёт
- Хромов С. П. Метеорология ва иқлимшунослик . — Л: Гидрометеорология нашриёти, 1968. — 492 п.
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 „Самая низкая температура на поверхности Земли“. Натионал Геограпҳиc Россия. 2013-йил 13-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 9-декабр.
- ↑ 2,0 2,1 „Тҳе Cолдест Температурес Эвер Реcордед Он Эартҳ“. 2018-йил 19-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 23-март.
- ↑ „Старый температурный рекорд оспорен\\"Компьюлента-Онлайн" 14 сентября 2012 года“. 2013-йил 9-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 15-сентябр.
- ↑ „НАСА-УСГС Ландсат 8 Сателлите Пинпоинц Cолдест Споц он Эартҳ“ (эн). НАСА. 2013-йил 12-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 10-декабр.
- ↑ „Антарcтиcа сец лоw температуре реcорд оф -135.8 дегреэс“ (эн). ФохНеwс. 2013-йил 11-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 10-декабр.